Гризманн олтмишинчи дақиқадан сўнг майдонга тушмоқда. Мавсумнинг ғалати хусусияти "Атлетико" ва "Барселона" ўртасидаги ҳуқуқий келишмовчилик натижасидир. Жаҳон чемпионининг собиқ клуби билан ижара шартномаси иккинчи йили шундай кўриниш олмоқда. Гризманни "Атлетико" сотиб олиши шарт, лекин шартномадаги банд учун Гризманн ўйинларнинг 50 фоизида ярмидан кўп вақтни майдонда ўтказиши керак эди.
Ўтган мавсумда Антуан асосий таркиб футболчиси эди, 51 та ўйиндан 36 тасида 45 дақиқадан кўп вақтни майдонда ўтказди. У бор йўғи 8 та гол урди, аммо Симеонега Антуан керак эмасдек. Гризманнинг кетишини "Барселона" ҳам кутмоқда. Лапорта футболчи сотишда қийналмоқда. Коутиньо бор-йўғи 20 миллион евро эвазига кутди. Брейтвейт ва Пянич эркин агент сифатида кетишди. Ленгле ва Умтити ижарада ва бечора "Лечче" Самуелни тўлиқ сотиб олиши даргумон. "Барселона"нинг улкан қарзлари фонида катта йўқотишлар ҳам кўп.
Можарога Гризманнинг маоши сабаб бўлмоқда. Каталонияликлар ёзда йилига 21 миллион евро қарздор бўлган футболчисини сота олишмади, Кунде ва Левандовски қийинчилик билан қайдномага киритилди. Гризманн трансфери ҳам, "Атлетико"га боғлиқ. Агар у "Барселона"га қайтса, каталонияликларда уни қайдномага киритиш бўйича яна муаммо бўлади.
Гризманнинг ҳурматсизликка бўлган стоик муносабати таъсирли. Юлдуз футболчи, миллионер ва жаҳон чемпиони манипуляция қилинмоқда. "Барселона" судда "Атлетико" қоидага зид ҳаракат қилаётганини таъкидламоқда.
Бу бир томонлик қараш аслида. "Атлетико" Гризманни сотиб олмаслигига етарлича сабаблар бор. Жамоада молиявий ахвол яхши эмас. Унинг устига Тебас бошчилигидаги Ла Лига раҳбарияти тузган қоидалар нафақат "Барселона", балки "айиқлар"га ҳам таъсир қилмоқда. Маош чегараси бўйича "Атлетико" кўп бош қотиришга мажбур. Чунки жамоа футболчиларга жуда катта маош тўламайди. Шунчаки, Диего Симеоне жамоадаги энг кўп пул оладиган шахс. Балки, Гризманн трансфери амалга ошиши учун жамоа мураббийдан воз кечиши шартдир. Аммо, "Атлетико"нинг даражаси Сиимеонега боғлиқ.