Лука Модрич 37 ёшга тўлиши муносабати билан клуб каналига интервью берди. Хорватиялик ярим ҳимоячи "Қироллик клуби" учун мавсумнинг муваффақиятли бошланишини таҳлил қилди ва ўзининг ажойиб формаси ҳақида гапирди:
“Одамлар доим мендан сирим нимада, деб сўрашади, лекин мен сизга нима дейишни билмайман. Бу табиий нарса. Мен кунига деярли 24 соат футбол ва футбол туфайли яшайман. Менимча, бу жуда муҳим.
Мен қилаётган ишимни яхши кўраман ва ўз касбимдан тўлиқ завқланаман, бу даражада ва жуда кўп талаб қилинадиган клубда қанча вақт ишлай олишингизни ҳеч қачон билмайсиз. Мен машғулотлар ва ўйинлардан завқ олишга ҳаракат қиламан. Буларнинг барчаси йиллар давомида яхши ҳолатда бўлишга
ёрдам беради".
Иқтидор ҳақида
“Худо менга истеъдод берганидан жуда миннатдорман, лекин сиз ҳали ҳам кўп меҳнат қилишингиз ва ўзингизни қилаётган ишингизга, касбингизга тўлиқ бағишлашингиз керак. Меҳнатсиз истеъдод натижа бермайди. Касбингда муваффақиятга эришиш учун кўп меҳнат қилиш ва уни яхши бажариш керак”.
Кундалик тартиб ҳақида
“Хўш, бугун мен бир соат эрта келдим ва одатда нонушта қиламан. Мен физиотерапевтлар билан ишлайман ва кейин машқ қиламан. Кейинчалик, ўзимни қандай ҳис қилишимга қараб, мен физиотерапевтлар билан ишлашда давом этаман. Кейин оилам ва болаларим билан вақт ўтказиш учун уйга қайтаман. Мен уларни мактабдан олиб кетаман ва кўп кунларим шундай ўтади."
Марказий ярим ҳимоя ҳақида
“Бу йилни жуда яхши бошладик ва бизда кучли жамоа бор. Ярим ҳимояда биз муҳим ўйинчи Каземирони йўқотдик, аммо бизда унинг ўрнини босадиган ва яхши иш қиладиган бошқа кўплаб яхши ўйинчилар бор. Тчуамени жуда яхши мослашди. Бу Камавинганинг Мадриддаги иккинчи йили ва у биринчи йилни ажойиб ўтказди.
Кроос анчадан бери шу ерда. Вальверде ҳар қандай позицияда ҳам ўз вазифаларини аъло даражада бажаради. Себальос жамоага катта ёрдам беради. Биз бу позициядан хавотирда эмасмиз”, дея сўзни тугатади Модрич.