Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

"МЮ" "катта футбол"га қайтиши учун яна камида 3 та янги футболчи керак!

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа бош мураббийи билан яқиндан алоқа ўрнатган кўринади. Ҳархолда, сўнгги хабарлар шунга ишора қилмоқда. Унга кўра, келаётган январь ойида "МЮ" трансферлар учун 70 миллион фунт маблағни сарфлаши мумкин бўлади. Ушбу қиймат ҳатто 100 миллионгача оширилиши мумкин. Аммо бир шарт билан. Қуйида шу ҳақида сўз боради.

"МЮ"нинг янги тайинланган мураббийи ёз давомида 215 миллион фунтни трансферлар учун сарфлаган эди. Унинг иккита трансфери ўта катта сумма эвазига келтирилди –"Реал"дан Каземиро 70 миллион фунтга сотиб олинди; 85 миллион эса "Аякс" ҳужумчиси Антонини олиб келиш учун сарфланди. Шунингдек, 50 миллион фунтга ҳимоячи харид қилинди: Лисандро Мартинес ҳам "МЮ" аъзосига айланди. Аммо бу билан Эрик тен Хагнинг кўнгли тинчимайдиган кўринади. У яна ҳам такомиллашган жамоа тузишни ният қилган. Бу учун эса қишда ҳам айрим керакли харидларни амалга ошириш лозим. Шу мақсадда Қатардаги Жаҳон чемпионати ўтгач, тен Хаг раҳбариятдан яна 70 миллион фунт оладиган бўлди. Бу қиймат ҳатто 100 миллионгача оширилиши мумкин. Бунинг учун эса Криштиану Роналду жамоадан кетиши керак. Аниқроғи, кеткизилиши шарт! Агарда португалиялик юлдуз "қизил иблислар" сафини тарк этса, у ҳолда ҳафтасига 450 минг фунт тежаб қолинади. Қолаверса, Роналдунинг ўзи ҳам қоламан деб кўзи учиб тургани йўқ. У иложини топганида, аллақачон ЕЧЛда иштирок этадиган бирор клубга ўтиб кетган бўларди. Роналду ёз бўйи кетиш иштиёқида ёнди. "МЮ" 37 ёшли ҳужумчи учун 20 миллион фунт сўраганди. Аммо талабга мос келадиган харидор топилмади.

Эрик тен Хаг ёз давомида яна бир футболчини жиддий таъқиб қилган. У "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг эди. Нидерландия терм жамоаси аъзоси қишда Англияга кўчиб ўтиши мумкин. "Барселона" ҳам уни сотишга мажбур бўлиши, эҳтимолдан ҳоли эмас. Негаки, клубда ҳали ҳам молиявий муаммолар мавжуд. Қайд этилишича, тен Хаг де Йонг билан келажакдаги режалари юзасидан дастлабки музокараларни ўтказиб олган. Шу сабабли, унга қишда кўпроқ пул керак бўлади.

Эрик тен Хаг "МЮ"ни яна рақобатбардош ва совринлар учун курашадиган жамоага айлантиришни ният қилган. Бу учун эса унга яна камида учта юқори савияга эга футболчи керак бўлади. Агарда унинг хоҳишлари тўлиқ бажарилса, "МЮ"ни яна шонли даврларидаги каби даражага чиқишини кўришимиз мумкин бўлади. Ана шўнда, "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" каби клубларга яна бир жиддий рақиб юзага келади. Бундан фақат футбол мухлислари ютган бўлар эди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:26, 15.09.2022.
Ўқилди: 4607 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.