Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

"Қўқон-1912” жамоаси президенти: “Жамоамиз кўрсатган ўйин билан фахрланаман”

Баҳо:
+ | -

“Насаф” – “Қўқон” (2-1) учрашувидан сўнг, “Қўқон-1912” жамоаси президенти Григорий Викторович Айрапетов клуб матбуот хизмати учун Қаршидаги ўйин борасидаги фикрларини баён қилди.


-Бугун Қаршидаги “марказий” стадионда ҳақиқий жанг бўлди дейишим мумкин. Жамоамиз футболчилари сўнгги дақиқалардаги омадсизлик туфайли мағлубиятга учраган бўлсалар ҳам , мен у лар билан фахрланаман. Мураббийларимиз бошчилигида футболчиларимиз бугунги ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўриб келишган эди.

Ўйиннинг биринчи тайми бироз мезбонларнинг устунлигида ўтди. Лекин иккинчи бўлим тўлиғича бизники бўлди дея оламан. Бугун Қаршидан тарихий ғалаба билан қайтишимиз мумкин эди. Айрим вазиятларда омад очиқчасига биздан юз ўгирди. Ўйин давомида жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов ҳамда дарвозабонимиз Музаффар Абдуллаевлар барчага ўрнак бўлишди. Умуман олганда бугунги ўйин учун футболчиларимизга ўзимнинг катта миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек узоқ масофани босиб, стадионда жамоамизни қўллаб турган мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман. Жамоамиз ҳар бир ўйинда жанговор футбол намойиш қилмоқда. Ўйлайманки бу ўйин билан футболчиларимиз бемалол ҳар қандай рақиб устидан ғалаба қозона оладилар.

Кейинги турларда мухлисларимизга узоқ кутилган ғалабаларни тақдим қилишимизга ишонаман.

Манба: "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 07:40, 17.09.2022.
Ўқилди: 914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.