Англия Премьер-лигасининг саккизинчи туридан ўрин олган учрашувда “Ноттингем Форест” “Фулхэм”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.
Биринчи бўлимда "ўрмончилар" олдинга чиқиб олишган бўлса, иккинчи бўлим бошида кетма-кет учта гол ўтказиб юборишди ва "Фулхэм" ишончли устунликка эришиб, ўйинни мантиқий якунига етказди.
Учрашув натижасини лондонликлар устози Марко Силва қуйидагича изоҳлади:
"Биз майдонда зўр эдик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Иккинчи бўлимда кучлироқ ўйнай бошладик ва дарҳол натижага эришдик. Барча футболчиларни табриклайман, улар сифатли ўйин кўрсатишди ва албатта мухлисларни табриклайман", - дея Силвадан иқтибос келтиради BBC Sport.