Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Жейми Каррагер: "Англия Жаҳон чемпиони бўлади. Фақат таркибда у бўлиши керак"

Баҳо:
+ | -

Терма жамоанинг собиқ ҳимоячиси Англиянинг Жаҳон чемпионатидаги имкониятларини юқори баҳолади. У Гарет Саутгейтдан Харри Кейнни ҳеч кимга алмаштирмасликни сўради. Фақат шу орқали инглизлар мундиални ютиши мумкин. Харри Кейн эса терма жамоада гол уриш борасида Уэйн Рунига жуда ҳам яқин қолган. "Тоттенхэм" ҳужумчиси бу борада 50 та голга эга. У бу орқали афсонавий Бобби Чарлтонга етиб олди. Рунидан эса атиги 3 та тўп орқада холос. Яна бир томони – Кейн 50 та голга бор-йўғи 73 та баҳсда эришган. Харри Кейн ҳақида Каррагер шундай дейди:

"Харри Кейн олдида жуда катта маъсулиятли вазифа турибди. Унга бутун миллат ғурури ишониб топширилади. Мен уни алмаштириб бўлмас аъзо деб ҳисоблайман. Кейн жаҳон даражасидаги футболчи. Ҳа, охирги мусобақаларда у унчалик ҳам кўринмай қолди. Аммо у қайтади. Қайтиши ҳам керак. Кейн яхши формада бўлса, бу нарса Жаҳон чемпионатида Англияга катта имконият тақдим этади".
Каррагердан Англиянинг мундиалдаги имкониятлари ҳақида сўралганида у шундай дейди:

"Ҳа, осон бўлмайди. Ўта мураккаб давр арафасида турибмиз. Жаҳон чемпионатида тўрт-бешта даъвогарлар борки, ўз даражасидаги исталган жамоани мағлуб эта олади. Шуни ҳам ёдда тутишимиз керакки, Жаҳон чемпионати – бу кубок мусобақаси. Шу сабаб, гуруҳдаги баҳсларга ҳам финалдек ёндошмоқ лозим. Ундан аввал таркиб футболчиларини тўғри танлаш ва уларни саралаб олиш керак. Қолаверса, ўйинчилар ҳам жароҳатлардан эҳтиёт бўлишлари шарт. Битта баҳсда атиги битта керакли футболчидан фойдалана олмаслик, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунга қарамай, мен Англияни Қатарда ўзини кўрсата олади деб ўйлайман. Шунга умид боғлаганман".

Яқиндагина Харри Кейнга ўринбосар сифатида "Брентфорд" футболчиси Айван Тоуни ҳам терма жамоага жалб этилди. Саутгейт учун Италия ва Германияга қарши баҳс ўта муҳим. Шундан кейин у Қатарга бориш учун кимлар лойиқ эканини билиб олади. Кейн эса, шубҳасиз, жамоани етакчилари сафида бўлади.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 16:47, 19.09.2022.
Ўқилди: 3364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.