Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Сречко Катанец: "Рақибга ҳар томонлама мос тушадиган футболчиларни чақирдик..."

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий жамоаси 20-27 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда йиғин ўтказади ва у ерда Камерун (23 сентябрь) ҳамда Коста-Рикага (27 сентябрь) қарши ўртоқлик баҳсларида майдонга тушади.

Шунинг учун ҳам бугун бош жамоа йиғинга кетиши олдидан бош мураббий Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Миллий терма жамоа устози журналистлар саволларига қуйидагича ўз фикрларини билдириб ўтди.

  Бизни жуда қийин иккита ўйин кутяпти. Мундиалда иштирок этадиган юқори даражадаги жамоалар. Шу вақтга қадар бундай жамоаларга қарши ўйнамаган эдик. Хавотир олмаяпман, бироқ уларга қарши қандай ўйнашимиз қизиқ туюляпти. Уларнинг ўйинини кузатдим, жуда яхши жамоалар.

Эҳтиёткор ва диққатни жамлаган ҳолда ҳаракат қилишимиз зарур. Охирги вақтлар чемпионатни кузатдим, легионерларимизни кузатдим, яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар жуда кўп. Бундай даражадаги икки ўйинда улар ўзини қандай кўрсатишини кузатамиз.


Кутилаётган натижа (ҳисоб) ҳақида

Бу шунчаки ўртоқлик ўйинлари. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳар бир ўйин бир-биридан фарқ қилади. Жаҳон Чемпионатига қадар уларда ўйинлар кам, шунинг учун улар бор кучи билан ҳаракат қилади. Мундиалга қадар барча футболчиларини синаб кўришга уринади. Умуман хавотир олмаяпман, бу ўртоқлик ўйинлари. Лекин бу футболчиларимиз учун Осиё ўйинларига тайёргарлик бўлади. Улар ҳам ўзини кўрсатиши учун бир синов бўлади.


Қайдномага киритилган футболчилар ҳақида

Бу босқичда кимдир яхшироқ ҳолатдадир, балки йўқ, лекин фикримча, Шахбоз Умаров, Остон Ўрунов каби футболчиларда сифат юқори. Улар ҳали ёш ва қисқа муддатда терма жамоага ёрдам берадиган ҳолатга чиқиши мумкин. Баъзи футболчилар бор 30 га кирган бўлса-да ҳали терма жамоада ўйнамади.

Ҳамон ўйинчиларни кузатаман, улар ўз ҳолатини яхшилаши лозим. Ҳозир қайдномага киритилган футболчилар замонавий футбол учун керак бўладиган хусусиятларга эга.

Кучли терма жамоаларга қарши дуч келган футболчини терма жамоага жалб эта олмаймиз. Масалан, ФИФА рейтингида кучли юзталикка кирадиган жамоаларга қарши ўйнашимиз мумкин, бироқ кучли терма жамоаларга қарши оптимал формада бўлган футболчиларни чақиришимиз керак. Ҳозир термага чақирмаган футболчиларимни ушбу ўртоқлик ўйинлари учун шартмас деб ҳисобладим, лекин келажакда улар терма жамоадан чақирув олиши мумкин. Ҳали олдинда қийин ўйинлар бор.


Суперлигада терма жамоага чақирилишга лойиқ футболчилар (Искандеров ва Болтабоев Жамшидлар)    борлиги ҳақида

Доим барча футболчиларни ҳурмат қилганман. Барчани ўз фикри бор. Масалан, чемпионатда яхши ўйин кўрсатаётган Жамшид Искандаров Камерунга қарши ўйинда ўзини кўрсата олмаслиги мумкин. Барча ўйинларни кузатиб боряпман. Ўзбекистон чемпионатини кузатиб бораман. Бироқ у бошқа даража.

Камерун терма жамоаси футболчиларининг энг бўйи кичкинаси 1,80 см. Жисмоний жиҳатдан жуда кучли терма жамоага қарши ўйин кутиб турибди. Улар тезкор, улар кучли, улар Европада ўйнайди. Чақирилмай қолган футболчиларни Осиё Кубогидан олдинги ўйинларда терма жамоага жалб қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Балки улар ноябрдаги йиғинларга чақирилар. Футболчилар яхши формада бўлса, уларга имконият берилади.

Ҳамма футболчилар ҳам доим идеал формада бўлмайди. Балки легионерларимиз формада бўлмас. Сиз айтишингиз мумкин, нега Элдор Шомуродов «Рома»да захирада бўлса ҳам, терма жамоага чақиряпсиз деб. Элдор захирада бўлмаган вақти ҳам уни терма жамоага жалб этаман. Нега чемпионатда тўпурар бўлиб турган бошқа бир футболчига имконият бермаяпман? Чунки Камерун ва Коста-Рика каби жамоаларга мен билан бир йил давомида ишламаган ўйинчини чақириш тўғри бўлмайди.


Чап қанотда Машариповнинг ўрнини қандай ёпмоқчилиги ҳақида

Шунчаки кузатамиз. Бу ўртоқлик ўйини, Ойбек Бозоров  (ҳам гавдаси кичик бўлсада)  ушбу позицияда қанчалик ўзини кўрсатишини кўрамиз. Бизда бошқа ечим йўқ эди. Тўғри, бундан қониқмаяпман, бироқ бизда бори шу.

Сречко Катанецнинг терма жамоаси клубга ўхшаб қолаётгани ҳақида

Бу бизнинг ишимиз. Бизда масъулият бор. Сиздан (журналистлар) кўра ким таркибга муносиб эканлигини яхшироқ кўраман деб ўйлайман. Йил давомида яхши ўйнаган футболчи ноябрда имконият берилишини кутиши ҳақида тўғри гапиргандирсиз, лекин бунда мураббий нима қила олади? Биламан, мураббий журналистни юта олмайди. Бор гап шу. Мен ҳозир нима десам ҳам бошқача фикр бўлади. Чунки журналистларда доим аргумент бўлади. Сизнинг ишингизни ҳурмат қиламан, мен ҳам ўз ишимни қиляпман.

Ўзбекистон терма жамоасидаги бир йиллик фаолиятида нималарни ўзгартира олгани ҳақида

Ўзимга баҳо бериш менинг ишим эмас. Натижа тарафдан қарасак, менимча, яхши ўйинлар кўрсатяпмиз. Сўнгги ўртоқлик ўйинларини кузатаётган бўлсак, масалан, Таиландга қарши ўйинда жуда яхши томонлама ўзимизни кўрсата олдик.

Ноябрда Россияга қарши ўртоқлик ўйини бўлиши ҳақида

Билмайман. Шундай миш-мишларни эшитдим. Билишимча, Россия 3 та ўртоқлик ўйинида қатнашиш борасида келишиб бўлган. Ҳозирча ноябрь ойида қайси терма жамоага қарши ўйнашимизни билмайман. Бу ёмон, аммо ҳақиқат шундай.

 

Ўзбекистон U-23 терма жамоасидан футболчилар жалб қилмагани ҳақида

Терма жамоага чақирилиши мумкин эди, бироқ ҳозир улар мен кутган ўйинни намойиш этмаяпти. Шунингдек, терма жамоадаги баъзи футболчилар ҳам олдинги ўйинларини намойиш этмаяпти. Улар ҳозир буни тушунса яхши, лекин тушунмасдан, худди шундай ўйнашда давом этса, бу яхши эмас.

*** 
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Навбаҳор"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пари НН”), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Абдулла Абдуллаев (АГМК), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Исломжон Қобилов ("Локомотив")

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Отабек Шукуров ("Фатих Карагумрук"), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Остон Ўрунов ("Урал"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Шаҳбоз Умаров ("Ордабаси"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Хожимат Эркинов ("Пахтакор")

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Рома"), Игорь Сергеев ("Тобол")

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 19:43, 19.09.2022.
Ўқилди: 3241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.