А Серия тартиб-интизом комиссияси Италия чемпионати 7-тур учрашувлари якунларига кўра бир қатор қарорлар қабул қилди.
Унга кўра, "Ювентус"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария икки ўйинга дисквалификация қилинди.
Якшанба куни бўлиб ўтган “Монца”га қарши ўйинда аргентиналик футболчи тирсаги билан рақибнинг қовурғасига зарба берди ва шу билан тажовузкор ҳаракатини кўрсатди.
Шу тариқа, Анхель "Ювентус"га Италия чемпионати доирасидаги "Болонья" ва "Милан"га қарши ўйинларда ёрдам бермайди.
Эътиборлиси, "Ювентус" мавсумни ёмон бошламоқда. Айни дамда Массимилиано Аллегри жамоаси А Серия турнир жадвалида атиги саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.