«ПСЖ»да бу мавсум Мбаппе "диктаторлиги" вужудга кела бошлади. Килиан Мбаппе ўзини Париж қироли деб тасаввур қилиб, бошқа клуб юлдузлари - Лео Месси ва Неймар билан яхши алоқаларда эмас. 23 ёшли франциялик футболчи ҳужумларни бузиб қўйиши, вақти-вақти билан майдонда жамоадошларини менсимаслиги ва ўзи гол уришни исташи сезилиб қоляпти.
Жумладан, «Ювентус» билан ўйиндаги танаффусда Мбаппе ҳимоячи Ашраф Ҳакимийни ёмон узатма учун танбеҳ берди. Ҳакимийнинг даражасига эса шубҳа йўқ. Мбаппе ундан узр сўрагани ҳақида ҳам гаплар чиқди, лекин у Мбаппенинг кибри туфайли одатдагидек кўриниш олмади.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Килиан Неймар билан можаро борлиги ҳақидаги маълумотни рад этди: «Мен у ҳақида олти йилдан бери гапиряпман, ҳар доим ҳурматли муносабатда бўлганмиз. Лекин бироз совуқроқ гаплашган пайтларимиз ҳам бўлди. Ва баъзида биз энг яхши дўстлармиз." Аммо Европада улар «ПСЖ» бош мураббийи Кристоф Галтьенинг шахсан ўзи Мбаппе ва Неймардан омма олдида бир-бирига нисбатан норозилик билдирмасликни сўраганини ёзишмоқда.
Энди клубда деярли тўлиқ ҳокимиятни қўлга киритган 23 ёшли футболчи Франция футбол федерацияси билан зиддиятга тушиб қолди. Get Franct Football news хабарига кўра, Килиан терма жамоанинг 20 сентябрь, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган фотосессиясида иштирок этишдан бош тортди. Бунинг сабаби тасвир ҳуқуқлари бўйича келишмовчиликда.
Март ойида RМС Sport Мбаппе франциялик футболчилар учун мажбурий ҳомийлик тадбирларида қатнашмагани ҳақида хабар берган эди. Шундан сўнг футболчининг оиласи, унинг адвокати ва Федерация ўртасида музокаралар олиб борилган ва натижаси ошкор этилмаган.
Манбанинг ёзишича, Килиан француз футболчиларининг имиж ҳуқуқидан фойдаланиш қоидаларини ўзгартирмоқчи бўлган. 2010 йилда имзоланган шартнома ҳозирда қўлланилмоқда. Жанубий Африкадаги жаҳон чемпионатидан сўнг Франция футбол федерацияси президенти Ноэл Ле Гре футболчилар халқаро мусобақалардан ташқари бонуслар олмаслигини ва имидж ҳуқуқи ҳар бир йиғинда 23 нафар футболчи ўртасида тенг тақсимланишини истади. Ушбу келишувга кўра, Франция терма жамоаси футболчиси энди 20-25 минг евро олади.
Мбаппе ўз исмининг футболчи билан шартномаси бўлмаган компанияларни реклама қилишда қўлланилишини истамайди. Энди француз жамоасининг асосий ҳомийлари Uber Eats, KFC ва Coca-Cola ҳисобланади. Аммо Килиан франциялик футболчилар ўз номлари боғланган брендларга эгалик қилиш ҳуқуқини талаб қилмоқда ва у ўзи билан шартномаси йўқ компаниялар рекламасида иштирок этмаслигини айтмоқда.
Душанба куни кечқурун Франция футбол федерацияси футболчиларнинг имидж ҳуқуқлари бўйича келишувни қайта кўриб чиқишини эълон қилди.
«Франция футбол федерацияси раҳбарлари, унинг президенти, бош мураббийи ва маркетинг менежери ўртасидаги якуний фикр алмашишдан сўнг, ФФФ имкон қадар тезроқ футболчиларнинг имидж ҳуқуқлари бўйича келишувни қайта кўриб чиқиш мажбуриятини олади. ФФФ футболчилар томонидан бир овоздан билдирилган фикрларини инобатга олган ҳолда, ўз манфаатларига хизмат қилиш имконини берувчи янги келишув устида иш бошлашни интиқлик билан кутмоқда», - дейилади ташкилот баёнотида.
Сешанба куни L'Equipe нашри Килиан жамоадошлари билан бирга фотосессияда иштирок этгани ва ундан талаб қилинадиган ҳамма нарсани қилгани ҳақида хабар берди. Аммо ҳомийлар Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози. KFC Франция филиали вице-президенти ва Франция Миллий Баскетбол Лигаси президенти Ален Берал шундай деди: “Килиан ўсмирлик давридаги футболчига ўхшайди, у инжиқ. Бу Федерация ва Мбаппенинг муаммоси. Бизники эмас. Биз аниқ бир нарса учун пул тўлаймиз. Агар керак бўлса, ўз ҳуқуқларимизни ҳимоя қиламиз”.
Афтидан, Мбаппе кибрга берилиб кетган - у аллақачон нафақат «ПСЖ» раҳбарларига, балки Франция футбол федерациясига ҳам босим ўтказмоқда. Бу яхши нарсага олиб келмайди деган фикрлар бор.