Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем келаси ёзда 83 миллион фунт стерлингга трансфер қилиниши мумкин.
Яқинда матбуотда дортмундликлар Беллингемни ушбу мавсумдан кейин 150 миллион евро (131 миллион фунт) эвазига қўйиб юборишга тайёр экани хабар қилинган эди.
Бироқ, Дортмунднинг "Боруссия" клуби агар сотиб олмоқчи бўлган клуб тўлиқ суммани олдиндан тўласа, катта чегирма қилишга тайёр, дея хабар бермоқда The Sun нашри. Бундай ҳолда, 19 ёшли англиялик футболчи 83 миллион фунт стерлингга кетиши мумкин.
"Ливерпуль" узоқ вақтдан бери Беллингемга қизиқиш билдирмоқда, "қизиллар" ўзларини Жуд учун курашда "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клубидан фаворит сифатида кўришмоқда.
Бироқ, нашрнинг таъкидлашича, ўтган ёзда ҳимоячи Мануль Аканжи ва ҳужумчи Эрлинг Холандни дортмундликлардан харид қилган "Манчестер Сити" Беллингемни қўлга киритиш учун энг юқори имкониятга эга.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини янгилаши мумкин, чунки "Лидс"дан сотиб олинган Калвин Филлипс ҳали жароҳатидан қайтгани йўқ, Илкай Гюндоганнинг шартномаси якунига етмоқда, Кевин Де Брюйне эса 30 ёшда. Қолаверса, Бернарду Сильва кела йилнинг ёзида "Барселона"га ўтишга ҳаракат қилмоқда.