Миллатлар лигасидаги муваффақиятсизликдан кейин Саутгейт бир қанча танқидларга учради.
Кўпчилик Миллатлар Лигасини фойдасиз турнир деб билади, жамоалар ундаги муваффақиятсизликларга алам билан чидаб келмоқда. Айниқса, Англия терма жамоаси – Италиядан учралган мағлубиятдан сўнг А лигадан (Миллатлар лигаси олий дивизиони) чиқиб кетди, Гарет Саутгейт эса ўйиндан сўнг бунга фикр билдирди.
"Ҳозир бизда ёмон аҳвол ҳукмрон", - дея ўзини оқлади бош мураббий. - Ҳаммасини тузатишимиз керак. Ва ягона йўл - биз ишонган нарсага, олдинги турнирларда бизга муваффақият келтирган нарсага содиқ қолишдир. Футболчилар диққатини жамлашлари керак. Шовқин жуда кўп бўлади, лекин у менинг атрофимда бўлмоқда ва бу мутлақо нормалдир, футболчилар ўз ишларини қилишлари керак. Ўйиндан кейин мухлисларнинг танқидий муносабатини тушунаман, бу турнирда биз муваффақиятсиз натижаларга эришдик, шунинг учун мен учун бундай эмоционал реакция тушунарли ҳолдир".
Шунга қарамай Роберто Манчини ўз рақибини мақтади: «Англия жаҳон чемпионатига чиқиб бўлган ва бу энг муҳими. Менинг фикрим: Англия ўйинда мағлуб бўлса ҳам, дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири бўлиб қолади. Уларда жаҳон чемпионатида яхши имконият бор”.
Аммо Британияда Саутгейтни ҳамма ҳам мақтайвермайди. Футбол мутахассислари ундан анча норози - ва Саутгейтнинг ўзи башорат қилганидек, унинг қарорларини танқид қилишмоқда.
• Буюк Британия футболи машҳур мутахассисларидан бири Гари Линекернинг фикрича, Саутгейт жамоасида ижодкорлик кайфияти етишмайди. "Англиянинг энг ижодкор ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон жамоага туша олмагани, Англиянинг энг креатив футболчиси Трент Александр-Арнольд эса захира ўриндиғида ҳеч нарсани тушунмагандек ўтириши сизнингча нормал ҳолми?", - деб истеҳзо қилди Линекер.
• “Челси” ва “Ливерпул”нинг собиқ футболчиси Жо Коул Италиядан учралган мағлубиятдан хафа бўлган ва энг яхши инглиз футболчилари ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш этмаётганига тушунмайди. “Муаммолар қайта тикланмоқда. Бу болаларда қобилият бор, улар юқори даражадаги футболчилар. 19 ёшли Жуд Беллингем майдондаги энг яхши ўйинчимиз эди. Аммо бу футболчиларнинг натижасини ҳисобга олсак, буни қабул қилиш қийин. Бу жамоада характер бор, ўзига хослик бор, лекин охирги беш-олтита ўйинда йўлдан адашишди. Улар бир темпга қайтишлари керак. Гарет Саутгейт бу ҳафта жамоани бирлаштириш йўлини топиши керак", дейди Коул.
• "Вест Хэм"нинг собиқ ҳимоячиси Мэттью Апсоннинг фикрича, Англия жамоасида биринчи навбатда ҳаракат етишмайди. “Ушбу футболчилар учун Миллатлар Лигасидан тушиб кетиш ярага сепилган туз бўлади. Бу ижодкор ва бирдамликка қодир жамоа қандай қилиб ўйини чиқмай қолишини тушуниш қийин. Ҳозир ҳаммаси силлиқ кетаётгани йўқ. Жамоада ҳаракат етишмади”.
• Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Крис Саттон Гарет Саутгейтнинг услубини танқид қилди, лекин айни пайтда ҳимоя чизиғидаги суст ўйинни ҳам алоҳида таъкидлади. «Агар Гарет Саутгейт жамоадан яхши ўйин кўришни хоҳласа, бу, албатта, фақатгина унинг маҳоратига боғлиқ эмас. Бу ерда футболчиларнинг ҳиссаси катта. Бу мухлислар Англия жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади деб ўйлайдиган ўйин эмас. Саутгейт топ-жамоаларга қарши ўйнаганда, доимо учта ҳимоячи билан ўйнайди, лекин бу жуда катта таваккал дегани ҳамдир. Охирги натижалар футболчиларнинг ҳолатига тасир қилдими, билмайман, аммо жамоада ритм ва барқарорлик умуман етишмади.
Танқид объектларидан бири - ҳимоячи Харри Магуайр бўлиб қолмоқда. Мана, у ўзини қандай ҳимоя қилади.
• "Манчестер Юнайтед" сардори Харри Магуайр захира ўриндиғига қўйилганига қарамай, терма жамоага чақирилди - ва унинг нутқи биринчи навбатда унинг мақоми билан боғлиқ бўлиб қолди. “Мен одамлар нима дейиши ҳақида ўйламайман. Агар одамлар мен ҳақимда ёзмоқчи бўлса, мен "Манчестер Юнайтед" сардориман ва барчаси табиий ҳол. Мен уларнинг планшетига хўжайин эмасман. Улар шунга ўхшаш нарсаларни ёқтиришади. Аммо мен жароҳатим туфайли саккиз ҳафтани ўтказиб юборганимдан сўнг Еврога йўл олганман, бор-йўғи битта ўйинни ўтказиб юбордим ва турнирнинг рамзий жамоасига киритилдим. Мени тўхтаб қолади деганлар адашишади.
Энди Англия учун Миллатлар Лигаси қандай кўриниш олади?
Инглизлар А лигасидан муддатидан олдин тушиб кетганлиги сабабли, уларнинг Б лигасидаги рақиблари номи тўлиқ аниқ эмас, чунки C лигасидан тушиб кетганлар ва кўтарилганлар кейинчалик аниқланади.
Умуман олганда, Англия олий дивизионни тарк этган биринчи жамоа бўлди - аммо бугун, бешинчи тур якунларига кўра, Швейцария ҳам уларга қўшилиши мумкин. Бошқа барча даъвогарлар бу масалани сўнгги тургача қолдиради.
Швеция, Сербия, Финляндия, Черногория, Албания, Украина, Ирландия, Исландия – булар Англиянинг янги лигадаги потенциал рақиблари.