Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Мбаппе ўзининг ҳақиқий юзини кўрсатди

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе нафақат "ПСЖ"да, балки Франция терма жамоасида ҳам можароларни келтириб чиқармоқда. Ҳужумчи сешанба куни Австрия билан Миллатлар лигаси ўйини олдидан терма жамоанинг фотосессиясида иштирок этишдан бош тортди. Можаро терма жамоа футболчиларининг имиж ҳуқуқидан фойдаланиш масаласидаги келишмовчиликлар билан боғлиқ. Мбаппенинг Франция футбол федерациясига даъволари ҳақида шу йилнинг март ойида хабар берилган эди. Ўшандан бери томонлар бу масалада келишувга эриша олмаяпти.

Килиан унинг исми шартномалари бўлмаган ҳомийларни реклама қилиш учун ишлатилишига рози эмас. Терма жамоа билан ҳамкорлик қиладиган айрим брендлар унга ёқмайди. Масалан, жамоанинг ҳамкорлари орасида Cоcа-Cоlа, Uber Eats ва KFC бор. Мбаппе соғлом турмуш тарзи билан умуман боғлиқ бўлмаган реклама компанияларининг лойиҳаларида қатнашишга қарши.

Франция футбол федерацияси Мбаппе фойдасига қарор қилди

Франция терма жамоаси Мбаппенинг норозилигидан кўп ўтмай, футболчиларнинг имидж ҳуқуқлари бўйича келишувни қайта кўриб чиқишларини эълон қилди.

“Франция футбол федерацияси раҳбарлари, унинг президенти, бош мураббийи ва маркетинг бўйича менежери ўртасидаги якуний фикр алмашишдан сўнг, биз имкон қадар тезроқ футболчиларнинг имидж ҳуқуқлари бўйича келишувни қайта кўриб чиқиш тарафдоримиз. Федерация футболчилар томонидан бир овоздан билдирилган ҳақли хавотир ва эътиқодларни инобатга олган ҳолда, ўз манфаатларини таъминлайдиган янги шартнома яратиш бўйича ишни бошлашни интиқлик билан кутмоқда”, - дейилади ташкилот расмий баёнотида.

Хабарда Килиан Мбаппенинг номи тилга олинмаган, бироқ федерация позитсиясининг ўзгаришига у сабаб бўлгани аниқ. Бошқарув кенгаши бир кишининг инжиқликларига мослашишга қарор қилди.

Мбаппе – Франция терма жамоасининг асосий юлдузи, мавсумига 125 миллион доллар даромад билан дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиси (105 миллион доллар – “ПСЖ”даги маоши, 20 миллион доллар – реклама даромадлари). У алоҳида муомалага лойиқми? Баҳсли савол, аммо федерация унинг йўл-йўриқларига амал қилишга қарор қилди.

Охир-оқибат, Килиан Франция жамоаси учун фотосессияда иштирок этди. Қолган шериклар билан биргаликда у ўзидан талаб қилинадиган ҳамма нарсани қилди.

Ҳомийлар Мбаппенинг хатти-ҳаракатларига шунчаки қараб турмади

Федерация Мбаппе билан келишмовчиликни футболчига берилган имтиёзлар эвазига ҳал қилди. Бу терма жамоанинг барча ҳомийлари нима бўлаётганини жимгина кузатишга тайёр эди, дегани эмас. KFC Франция филиали вице-президенти ва Франция Миллий Баскетбол Лигаси президенти Ален Берал Килиан ҳақида анча кескин баёнот берди:

“Мбаппе ҳозир ўтиш даврини бошдан кечиряпти. Бу футбол федерацияси ва Килиан Мбаппенинг муаммоси. Бизники эмас. Имзоланган шартномалар шартларига кўра, Франция терма жамоаси футболчилари барча реклама тадбирларида иштирок этишлари шарт. Биз аниқ бир нарса учун пул тўладик. Агар керак бўлса, ўз ҳуқуқимизни ҳимоя қиламиз. Футболчилар шартномаларни бажаришни истамаса, хусусий компаниялар томонидан федерациялар ва лигаларни молиялаштириш тугашини кутяпмиз, деб қўрқаман”, - деди Берал.

Ташкилотнинг Франция терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Афтидан, компания жанжалларга аралашмасдан, келишувни хотиржам якунламоқчи. Шу боис KFC Бералнинг сўзлари учун узр сўради ва барчасини функционернинг шахсий фикрига боғлади.

“Бу шахсий фикр ва ҳеч қандай ҳолатда компания позитсиясини акс эттирмайди. Кеча айтилган ва бугун эрталаб оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган сўзлардан афсусдамиз. KFC France шунингдек, Ален Берал компания номидан эмас, балки Миллий Баскетбол Лигаси президенти сифатидаги вазифалари билан боғлиқ тадбирда шахсий суҳбат доирасида гапирганига аниқлик киритмоқчи. KFC ва Франция футбол федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик ҳар доим компаниямиз учун фахр бўлиб келган. KFC федерациянинг барча ҳамкорларига, шунингдек, ўйинчиларга, жумладан Килиан Мбаппега ҳам қониқарли ечимларни таклиф қилиш қобилиятига тўлиқ ишонади”, — дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Мбаппе Франция футбол федерациясини ва ҳатто KFC каби йирик корпорацияни ўз талабларига мослаштира олди. Шу билан бирга, Килиан яна бир бор ўзини худбинларча намоён қилди. Бу яхшиликка олиб келмайди.

Киритилди: 19:26, 25.09.2022.
Ўқилди: 27850 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.