Австрия терма жамоаси ҳужумчиси Марко Арнаутович Миллатлар лигасида Хорватиядан учралган мағлубиятдан сўнг (1:3) жамоа рекордчисига айланганига унчалик аҳамият бермаганини тан олди.
“104 ўйиндан иборат рекорд мен учун унчалик муҳим эмас. 100-ўйинга етганимда хурсанд бўлдим. Қолганларнинг ҳаммаси мен учун шунчаки бонус”, - дея Арнаутовичнинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.
Аввалги рекордчи Андреас Герцог бўлган, у терма жамоа сафида 103 ўйин ўтказган.