Суперлиганинг 20-турини Бекободнинг “Металлург” жамоаси сафарда – Навоийда “Қизилқум”га қарши ўтказади.
Рақиб анча жиддий ва сўнгги йилларда “Металлург” учун ноқулай жамоа бўлиб қолмоқда.
Хусусан, охирги икки мавсумда “Қизилқум” Бекободдан бир хил – 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган.
Тошкент вилояти жамоаси учун Бекободдаги бу йилги тўқнашув кучлилар сафидаги юбилей – 700 ўйин бўлди. Баҳс бошиданоқ ҳудудий ташаббусни ўз қўлига олиб, 26-дақиқада ҳисобни очиб олган бекободликлар ниҳоят кўнгилсиз анъанага барҳам берадигандек, ғалабага жуда яқин келишганди. Бироқ ҳакам томонидан иккинчи таймга компенсация вақти қўшиб берилган лаҳзаларда тезкор қарши ҳужумни ўтказиб юборган “Металлург” яна очко йўқотди ва дуранг билан кифояланди – 1:1.
Умуман эса “Металлург” ва “Қизилқум” шу кунгача Ўзбекистон чемпионатларида 45 марта куч синашган. Мазкур ўйинларнинг 15 таси “Металлург” ғалаба қозонган. 12 та учрашувда кучлар тенг келган. 18 та ўйинда эса “Қизилқум” жамоасининг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 61:58, воҳаликлар фойдасига.
“Металлург” бу рақибини икки марта 4:1 ҳисобида доғда қолдирган (2006, 2019). “Қизилқум” эса битта учрашувда бекободликлар дарвозасига жавобсиз бешта тўп (0:5, 2006) йўллаган.
Ушбу жамоаларнинг Навоийда ўтказилган учрашувларида мезбонлар катта устунликка эга: 11 та ғалаба, 6 та дуранг, 3 та мағлубият, тўплар нисбати – 31:15.
Қуйида мазкур жамоаларнинг Навоий шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги олтита учрашувида қайд этилган натижалар билан танишинг:
27.11.2021 “Қизилқум” – “Металлург” – 1:3
24.11.2020 “Қизилқум” – “Металлург” – 1:0
29.10.2019 “Қизилқум” – “Металлург” – 1:1
05.05.2018 “Қизилқум” – “Металлург” – 1:2
19.11.2017 “Қизилқум” – “Металлург” – 2:1
28.05.2016 “Қизилқум” – “Металлург” – 1:1