Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

"Пахтакор" футболчиси: "Насаф"га қарши "олтин" учрашув кутиб турибди"

Баҳо:
+ | -

ФИФА кунларида "Пахтакор"нинг аксарият футболчилари МТЖ ва ОТЖ сафида Жанубий Корея давлатида ўртоқлик ўйинларини ўтказиб келишди.

"Металлург" билан Қибрайдаги базада назорат ўйини ташкил қилинди. 3:1 ҳисобида "Пахтакор"нинг ғалабаси билан якунланган ўйиндан сўнг, тошкентликлар футболчиси Муҳаммадали Ўринбоевга ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бу ўйин мен учун бошланғич таркибда тушганим билан аҳамиятли бўлди. Кўплаб акаларим терма жамоаларга кетганлиги учун назорат учрашувидаги имконият мени хурсанд қилди. Қанча кўп ўйинларда майдонга тушсам, табиийки, шунча кўп тажрибам ошиб бораверади. Қувонарлиси шундаки, бу ерда катта футболчилар менга рақобатчи сифатида эмас, укага қарагандек муносабатдалар. Шунинг учун ҳам бугунги ўйинда қийналмадим", - дейди 17 ёшли футболчи.

- ФИФА кунлари ҳам ўз якунига етди, олдинда Сизларни муҳим баҳслар кутиб турибди...

- Тўғри айтасиз, чемпионатда "Насаф"га қарши "олтин" ўйинлардан бири бизни кутиб турибди. "Металлург" билан ҳам айнан шунинг учун баҳс ўтказдик. Чемпионликни мақсад қилган жамоа фақат ғалаба ҳақида ўйлаши керак. Бу йилги чемпионатдан келиб чиқадиган бўлсак, ҳали қизиқарли ва кучли ўйинлар олдинда деб айтишим мумкин.

- Аввалги мавсумларга қараганда бу йил кўпроқ ўйин амалиётига эга бўляпсиз?

- Суперлигада дебют голимни шу мавсумда уришни истайман. Менга ишонч билдираётган Максим Александровичга катта раҳмат айтаман. Умуман олганда, "Пахтакор"га келиб ёмон мураббийларга дуч келмаганман. Ҳар бир қадамимда уларнинг меҳнати ётибди. Олдимизда 7та ўйин қолди, мана шу ўйинларда ҳам майдонга тушиб жамоамизга фойда келтириш ҳақида ўйлаяман.

Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати
Киритилди: 15:00, 29.09.2022.
Ўқилди: 2007 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.