Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

"Класико"даги голларнинг 25 фоизи Жанубий америкаликлар томонидан урилган. Энг яхши тўпурарлар билан танишамиз

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни “Сантьяго Бернабеу”да 2022/23 йилги мавсумнинг илк класикоси бўлиб ўтади. Месси ва Роналду кетганидан сўнг иккала жамоа ҳам жиддий янгилангани ва мураббийлар ўзларининг ўйин фалсафасини қуриб олишганлиги сабабли, "Реал" ва "Барса" ўртасидаги ушбу учрашув сўнгги йиллардаги энг қизиқарли учрашув бўлишини ваъда қилмоқда.

Қизиқарли фактлар учун ўтмишга шўнғиш ҳар доим қизиқ, бугун биз "Класико"даги голларнинг 25 фоизини Лотин Америкаси футболчилари урганини аниқладик. Бу барча хорижлик ўйинчиларнинг энг юқори нисбати. Бу ерлик йигитлар жами 823 та голдан 212 тасини киритишган.

Эътиборингизга Лотин Америкасининг энг яхши тўпурарларини тақдим этамиз:

1. Лионель Месси - 26 гол (Аргентина)

2. Алфредо ди Стефано - 18 та гол (Аргентина, Испания)

3. Луис Суарес - 11 гол (Уругвай)

4. Иван Заморано - 8 гол (Чили)

5. Эилогио Мартинес - 8 та гол (Парагвай)

Ҳозир жамоаларнинг ҳар бирида Лотин Америкасидан якшанба куни ўзгаришларни амалга ошира оладиган футболчилар ҳам бор. "Барса" учун бу Рафинья, "Реал" учун Винисиус, Родриго ва Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус расмий Класикода гол урган энг ёш футболчи ҳисобланади. У буни 19 ёшу 233 кунда амалга ошириб, Мессининг рекордини янгилади (19 ёшу 259 кун). Бразилиялик келажакдаги бу қарама-қаршиликда энг яхши тўпурар унвонига яққол давогар. Сизнингча, у буни қила оладими?

Киритилди: 14:19, 15.10.2022.
Ўқилди: 2925 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.