Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

Гарет Саутгейт қанот ҳимоясида муаммога дуч келди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ҳар бир позицияда етарлича захираларга эга. Аммо жамоа устози Гарет Саутгейт мундиалга бир ой қолганида ўнг қанот муаммосига дуч келди. Бунга эса ўша жойнинг асосий эгалари бўлган Рис Жеймс ҳамда Кайл Уокернинг жароҳат олгани сабаб бўлмоқда. "Ливерпуль" юлдузи Трент Александер-Арнольд ҳам вариантда мавжуд. Аммо унинг аҳволи учалик ҳам яхши эмас. Аниқроғи, спорт формасини йўқотган. Қуйида Қатардаги мусобақага бориши мумкин бўлган янги номлар ҳақида сўз боради.

Киран Триппьер

Вариантлар ичида энг тажрибалиси Англия терма жамоасида 37 та ўйин ўтказган Киран Триппьер саналади. У Саутгейт томонидан чап қанотда фойдаланиб келинганди. Аммо футболчининг асл жойи ўнг қанот ҳимояси саналади. 32 ёшли футболчи ҳозирда "Ньюкасл" учун катта ишни бажариб бермоқда.

Бен Уайт

Уайт "Арсенал" билан фантастик ўйин намойиш этмоқда. У бу мавсумда ўз ўрнини Вильям Салибага бўшатиб берди. Ўзи эса ўнг қанотга ўтди. Микель Артетанинг ушбу қарори тўғри бўлиб чиққан экан. Эндиликда, Саутгейт ундан муваффақиятли тарзда дунёнинг энг йирик мусобақасида фойдаланиши мумкин.

Кайл Уолкер-Питерс

"Саутгемптон" футболчиси Уолкер-Питерс Англия терма жамоасида тажрибага эга бўлиб улгурган. У жорий йилнинг бошида Швейцария ҳамда Кот-д'Ивуар термаларига қарши ўртоқлик баҳсларида қатнашган эди. 25 ёшли ҳимоячи бу мавсумда "авлиёлар"нинг барча, 9 учрашувида иштирок этди. Шу сабаб унинг ҳолати оптимал шаклда. Аммо катта эҳтимол билан унинг танланиши Уайт ва Триппьердан кейин ўйлаб кўрилади.

Жеймс Жастин

Жастин ҳам Триппьер каби ҳимоявий қанотларнинг ҳар иккисида ўйнай олади. У бир марта терма жамоа сафида ўйин ўтказган. Аммо Жастиннинг жамоаси, "Лестер Сити"нинг бу мавсумдаги аҳволи яхши эмас. Шунинг оқибатида у Жаҳон чемпионатига бориш учун "яроқли" деб топилмаса керак.

Эрон Уан-Биссака

Энг сўнгги номзод бўлган Уан-Биссака бир пайтлар инглизлар шарафини ҳимоялаган. Аммо сўнгги даврдаги муаммолар унинг "МЮ"даги ўрнига ҳам таъсир кўрсатди. У янги мавсумда атиги 4 дақиқагина майдонда ҳаракат қилди. 24 ёшли футболчи ёшлар таркибида ҳам Конго, ҳам Англия шарафини ҳимоя қилган. Ҳозирга келиб эса унинг ишлари юришмай қолди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам у Саутгейт учун номзодлигича қолаверади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 23:03, 15.10.2022.
Ўқилди: 1342 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.