Кириш Регистрация
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

"Тоттенхэм" Конте билан шартномани узайтирмоқчи. Клуб Премьер-лигада 3-ўринни эгаллаб турибди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Италиялик мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган бўлиб, у яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.

The Telegraph хабарига кўра, "шпорлар" келаси ой Конте билан узоқ муддатли шартнома бўйича музокараларни бошламоқчи.

Мураббий "Тоттенхэм"да йилига 15 миллион фунт стерлинг маош олади, бироқ шартнома узайтирилса, маошини оширишни талаб қиладими ёки йўқми, ҳозирча маълум эмас.

Лондонликлар 10та ўйиндан сўнг АПЛ турнир жадвалида пешқадам “Арсенал”дан бир очко ортда қолиб, 3-ўринда бормоқда, “канонирлар”да эса бир ўйин кам.

Киритилди: 10:00, 16.10.2022.
Ўқилди: 868 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.