Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

АПЛ. «Ливерпуль» Салоҳнинг голи эвазига «Манчестер Сити»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг 11-турида «Ливерпуль» 16 октябрь, якшанба куни «Манчестер Сити»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Баҳснинг 54-дақиқасида "шаҳарликлар" Фил Фоденнинг голи эвазига ҳисобни очишганди. Аммо ҳужумнинг бошланиш палласида Холанд Фабиньога нисбатан қоида бузгани учун гол бекор қилинди.

76-дақиқада Муҳаммад Салоҳ жамоанинг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлаб, мерсисайдларни олдинга олиб чиқди. Ушбу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Ушбу ғалаба эвазига «қизиллар» очколарини 13 тага етказиб олган ҳолда 8-ўринга кўтарилди. «Шаҳарликлар» 23 очко билан иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Арсенал»дан 4 очкога қолиб кетди.

АПЛ, 11-тур баҳси
16 октябрь, якшанба
«Ливерпуль» — «Манчестер Сити» 1:0
Гол: 1:0 – 76 Салоҳ.
«Ливерпуль»: Алиссон, ван Дейк, Гомес, Робертсон, Тиаго Алькантара, Фабиньо (Ҳендерсон, 73), Эллиотт (Карвалью, 73), Милнер, Фирмино (Нуньес, 72), Салоҳ (Александер-Арнольд, 90), Диогу Жота (Цимикас, 90+9).
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Аканжи, Аке, Гундўған (Альварес, 89), де Брюйне, Родри, Бернарду Сильва, Фоден, Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (63), Аканжи (78), Тиаго Алькантара (84), Диогу Жота (90).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:36, 16.10.2022.
Ўқилди: 2318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8867]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3745]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3546]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2259]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1930]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1567]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1512]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1493]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1379]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1339]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик