Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

“Эл-класико”дан кейинги айрим рақам ва фактлар

Баҳо:
+ | -

Кеча Ла Лига 9-туридан "Реал" "Барселона"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйиндан сўнг айрим статистика ва фактлар билан танишинг.


— Бу расмий мақомда ўтган тарихдаги 250-класико бўлди. Унда “Реал” 101-ғалабасини қўлга киритди, каталонларда 97 та ғалаба бор, яна 52 марта дуранг қайд этилган;

— “Реал” сўнгги 7 класикодан 6 тасини ғалаба билан якунлади. Бу оралиқдаги ягона мағлубият 2022 йилнинг 20 мартида рўй берган (0:4);

— “Барселона”нинг Ла Лига сафар ўйинларидаги мағлубиятсиз серияси якунланди. Хави жамоаси кетма-кет 18 сафар ўйинида ютқазмаганди;

— Анчелотти шогирдлари жорий мавсумдаги мағлубиятсиз сериясини 14 та ўйинга етказди — 12 ғалаба, 2 дуранг. Умумий ҳисобда “Мадрид” 18 ўйиндан бери ютқазмаяпти;

— Родриго класикода пенальтидан гол урган “Реал”нинг 1916 йилдан кейинги энг ёш футболчисига айланди (21 ёш-у 280 кун). 106 йил аввал Сантьяго Бернабеу (20 ёш-у 310 кун) бу рекордни ўрнатган;

— Левандовски “Бавария”га ўтган давридан шу кунга қадар “Реал”га 4 бор ютқазди ва битта дуранг ўйнади;

— Карим Бензема “Барселона”га 12-голини уриб, класико тўпурарлари рўйхатида 8-ўринга чиқиб олди. Бу борада рекордчи — Месси (26)

Манба: Telegram.me/Futgol_uz
Киритилди: 15:55, 17.10.2022.
Ўқилди: 3092 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8714]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5433]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3551]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2953]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2325]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2271]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1587]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1424]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1413]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1250]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик