Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Левандовски: "Мен ҳали сўнгги сўзимни айтмадим"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан рақобат ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски Герд Мюллер мукофотини қўлга киритганди. Мукофот ўтган мавсумда клуб ва терма жамоа учун расмий ўйинларда энг кўп гол урган ҳужумчига берилади. Тақдирлаш маросимида польшаликдан Эрлинг Холанд келаси мавсумда соврин учун уни мағлуб эта оладими, деб сўрашди.

“Мавсум жуда узоқ. Бу мен учун "Барселона"даги янги боб ва биринчи кунданоқ ўзимни бу клубда жуда яхши ҳис қиляпман. Кўряпманки, бу мен учун катта синов. Жуда яхши, мен жамоадошларимдан бизда шундай катта салоҳият борлигини кўряпман. Менда кўп гол уриш имконияти бор ва ишончим комилки, бунинг устида бирга ишлаймиз. Бу футбол. Сиз доимо тайёр бўлишингиз керак. Мен ҳали сўнгги сўзимни айтганим йўқ", - дея Левандовскининг сўзларини келтиради GOAL.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски ва "Барселона" ўртасидаги шартнома 2026 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 06:27, 18.10.2022.
Ўқилди: 4454 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик