Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

"Барселона" Мартинес билан келишиб олди

Баҳо:
+ | -

Бильбаонинг “Атлетик” клуби ҳимоячиси Иньиго Мартинес “Барселона” билан 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида жамоага ўтишга оғзаки келишиб олди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Аввалроқ Каталония клуби ёзги трансфер ойнасида 31 ёшли футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилгани, аммо рад этилгани ҳақида хабар берилганди. Январь ойида "Атлетик" билан шартномаси мавсум охирида тугайдиган Мартинес "Барселона" билан дастлабки келишувни имзолаши ва келаси ёзда жамоага текинга қўшилиши мумкин бўлади.

Мартинес 2018 йил январь ойида "Атлетик" клубига ўтган. Жорий мавсумда испаниялик футболчи тиззасидан олган жароҳати сабаб миллий чемпионат учрашувларида майдонга тушмади.

Киритилди: 16:16, 18.10.2022.
Ўқилди: 3338 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.