Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Хави ва бошқалар: "Барселона" афсонасининг қайд этаётган натижалари қониқарлими?

Баҳо:
+ | -

2021 йилнинг ноябрь ойида "Барселона" клуби бош мураббий сифатида ўзининг афсонавий вакили, Хави Эрнандесни тайинлайди. У истеъфога чиқарилган Рональд Куман ўрнига олиб келинган эди. Клуб раҳбарияти Хавини жамоани янги даврга етаклайди деб ишонган эди. Қайсидир маънода шундай ҳам бўлмоқда...

Ҳа, бу "Барселона"да 17 йил юқори даражада ҳаракат қилган Хави учун осон иш эмас, албатта. У "Барселона"ни 2015 йилда тарк этади ва Қатарнинг "Ал-Садд" клубига кетади. Шундан кейин, ҳаммаси бошланганди. "Барселона" йилдан йилга молиявий муаммолар гирдобида қолади. Ушбу муаммодан қутилиш учун клуб раҳбарияти катта ишларни амалга оширди. Хуллас, ҳозир Хавига ҳамма шароитлар яратиб берилган.

"Барселона"га илк бор келган пайти Хави шундай деганди: "Бу дунёнинг энг катта клубларидан бири. Мен эса жамоанинг мақсадларини амалга ошириш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан. "Барселона" дуранг ёки мағлубиятни қабул қила олмайди. Биз барча ўйинларни ютишимиз шарт. Фақат шу орқали муваффақиятга эришиш мумкин".

Биз бугун, орадан бир йил ўтиб, Хавининг "Барселона"даги 50 та ўйин ўтказганига гувоҳ бўлдик. Шу сабаб у ва ундан олдин ишлаган олтита мураббийнинг илк 50 та баҳсини солиштириб кўришга қарор қилдик. Статистикани биз тақдим этамиз. Хулоса қилиш эса, ўзингиздан!

Хави

Ўйинлар: 50 та
Ғалаба: 28 та
Дуранг: 11 та
Мағлубият: 11 та
Голлар: 94 та
Ўтказилган голлар: 52 та
Қуруқ ўйинлар: 18 та
Ўртача очко: 1,9
Ғалаба қозониш: 56 фоиз
Мағлубиятга учраш: 22 фоиз.

Рональд Куман

Ўйинлар: 50 та
Ғалаба: 33 та
Дуранг: 7 та
Мағлубият: 10 та
Голлар: 116 та
Ўтказилган голлар: 52 та
Қуруқ ўйинлар: 18 та
Ўртача очко: 2,12
Ғалаба қозониш: 66 фоиз
Мағлубиятга учраш: 20 фоиз.

Эрнесто Вальверде

Ўйинлар: 50 та
Ғалаба: 36 та
Дуранг: 11 та
Мағлубият: 3 та
Голлар: 117 та
Ўтказилган голлар: 26 та
Қуруқ ўйинлар: 30 та
Ўртача очко: 2,38
Ғалаба қозониш: 72 фоиз
Мағлубиятга учраш: 6 фоиз.

Луис Энрике

Ўйинлар: 50 та
Ғалаба: 42 та
Дуранг: 3 та
Мағлубият: 5 та
Голлар: 144 та
Ўтказилган голлар: 29 та
Қуруқ ўйинлар: 26 та
Ўртача очко: 2,58
Ғалаба қозониш: 84 фоиз
Мағлубиятга учраш: 10 фоиз.

Херардо Мартино

Ўйинлар: 50 та
Ғалаба: 37 та
Дуранг: 8 та
Мағлубият: 5 та
Голлар: 135 та
Ўтказилган голлар: 38 та
Қуруқ ўйинлар: 24 та
Ўртача очко: 2,32
Ғалаба қозониш: 74 фоиз
Мағлубиятга учраш: 10 фоиз.

Пеп Гвардиола

Ўйинлар: 50 та
Ғалаба: 37 та
Дуранг: 8 та
Мағлубият: 5 та
Голлар: 133 та
Ўтказилган голлар: 42 та
Қуруқ ўйинлар: 20 та
Ўртача очко: 2,38
Ғалаба қозониш: 74 фоиз
Мағлубиятга учраш: 10 фоиз.

Франк Райкард

Ўйинлар: 50 та
Ғалаба: 28 та
Дуранг: 12 та
Мағлубият:10 та
Голлар: 89 та
Ўтказилган голлар: 40 та
Қуруқ ўйинлар: 20 та
Ўртача очко: 1,92
Ғалаба қозониш: 56 фоиз
Мағлубиятга учраш: 20 та.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 10:19, 19.10.2022.
Ўқилди: 3229 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.