Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Интер" футболчиси навбатдаги учрашувни ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

"Интер" марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони "Фиорентина"га қарши ўйинда ўз жамоасига ёрдам беролмайди. Бу ҳақда журналист Маттео Барзаги ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, футболчи шамоллаб қолган, аммо у захирада ўтиради. Жамоага шу ёзда Римнинг “Лацио”сидан келиб қўшилган тажрибали Франческо Ачерби катта эҳтимол билан “нерадзурри”нинг асосий таркибида майдонга тушади.

Шунингдек, бош мураббий Симоне Индзаги “Фиорентина”га қарши баҳсни қайси ҳужумчи билан бошлашини ҳал қилиши керак: Хоакин Корреа ёки Эдин Жеко. Эслатиб ўтамиз, Ромелу Лукаку ўйинда иштирок этмайди.

Киритилди: 11:40, 22.10.2022.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.