Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Бахтиёр Ашурматов: "Андижон"ни Суперлигага чиққани билан табрикласак бўлаверади"

Баҳо:
+ | -

“Андижон” – “Турон” (1:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- “Андижон” жамоасини Суперлигага чиққани билан табрикласак ҳам бўлади. “Андижон” мухлислари клубининг Суперлигада қатнашишига ва Осиё Чемпионлар лигаси учун курашадиган жамоага мухлислик қилишга муносиб. Чунки жамоанинг ажойиб мухлислари бор. Шу қаторда биз ҳам охиригача курашамиз. Ёмғир бўлишига қарамасдан ишқибозларимиз келиб охиригача қўллаб-қувватлаб туришди. Мана шундай об-ҳавода стадионга келиб бизни олқишлаб тургани учун футболчилар ва жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Тўғри, вазиятимиз охирги турларда анча оғирлашиб қолди. Лекин охиригача курашамиз. Ишқибозларимизнинг далдаси билан ўз олдимизга қўйилган вазифага эришамиз, деб ўйлайман. Айтиб ўтганимдек, иккинчи босқичда ҳар бир учрашув қийин ва мураккаб кечяпти. Йигитларга ҳам аввал айтганман, олдимиздаги 5 та ўйинни финалга қиёслашимиз мумкин. Жуда ҳаяжонли, жанговар ва мураккаб ўйин бўлди. “Андижон” ҳам, “Турон” ҳам охиригача курашди. “Андижон” гол ўтказиб юборганига қарамасдан, дуранг қилиш учун ўзида куч топа олди. Биз ҳаводаги курашлар ва стандартлардан хавфсирагандик. Шунга қарамасдан, рақиб барибир битта вазиятдан фойдаланди. Илдар Маматказинни жуда хавфли ўйинчи эканини айтиб ўтгандик. Унга футболчи бириктиргандик. Ўйин давомида ўзига билдирилган вазифани бажаришга ҳаракат қилишди. Аммо, барибир қандайдир вазиятларда ўзига бириктирилган ўйинчиларни йўқотиб қўйишди. Шунга қарамай, ўйинчиларимиз муносиб баҳога ўйин кўрсатишди. Энди Ўзбекистон Кубоги финали бўлса, бизнинг ўйинни ҳам финалга қиёслаш мумкин. Мухлис ва мутахассислар учун жуда қизиқарли учрашув бўлади. Шу сабабли ишқибозларимиздан бизни охиригача қўллаб-қувватлаб қолишларини истаган бўлардим.

- Ўйиндан олдин дуранг натижага рози бўлган бўлармидингиз? Ҳар холда “Андижон” 1-ўринда ишонч билан кетяпти.

- Гапнинг очиғи, охирги ўйинларда ғалаба қозона олмаётганимизни инобатга олсак, ҳар бир дурангни мағлубиятга тенг деб қиёслашимиз мумкин. Бизга ҳам ғалаба керак эди. Лекин ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, кейинги учрашувимиз Бухорода эканлигини инобатга оладиган бўлсак, дуранг барибир қўшимча 1 очко ва бўлажак учрашув олдидан бизга қандайдир устунлик бериши мумкин. Шу сабабли дуранг ўйинга мос бўлди. “Андижон” ҳам мағлубиятга учрашни хоҳламади. Бизнинг йигитлар ҳам ғалаба учун охиригача курашишди. Яна қайтараман: дуранг беллашувга мос бўлди. Яна 4 та ўйинимиз бор ва тўртталаси финалга тенг. Йўқотилган очколарни шу тўртта учрашувда тўлдиришимиз керак. Чунки “Бухоро” бизга жуда яқин келди.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олишди?

- Азиз Ибрагимовни 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб турган пайтимизда майдонга тушираётгандим. Барибир у тезкорлиги билан айрим вазиятларда ажралиб туради. У орқали қарши ҳужумлардан фойдаланиш имкониятидан фойдаланмоқчи эдик. Афсуски, Ибрагимовни захирадан майдонга тушириб турган чоғимизда дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Азиз Ибрагимов барибир захирадан ёмон тушмади. Сардор Абдунабиев ҳам ёмон ўйнамади. Аммо мураббий сифатида ҳар доим футболчиларимдан кўпроғини кутаман. Шу боис йигитларга ярим соатгами ёки охирги 4 дақиқага бўладими, жамоа ғалабаси учун бор кучини бериши керак. Айтишим мумкинки, захирадан майдонга тушган футболчиларимиз бундан ҳам яхшироқ ҳаракат қилишлари мумкин эди. Айнан мураббий сифатида кўпроғини кутгандим.

- “Турон”да ишга киришганингиздан кейин иккита дуранг билан бошладингиз. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Айтиб ўтганимдек, биз кўпроғини хоҳлагандик. Лекин бу - футбол. Жамоамиз учун бирорта ўйин ҳам осон ўтгани йўқ. Рақиблар ҳам бизга қарши худди охирги жангга чиққандек чиқишяпти. Ўша иккита учрашувда 4 очко йиғишимиз мумкин. Ўз уйимизда “Машъал”ни ютишимиз шарт эди. Афсуски, уйимизда 2 очкони йўқотдик. “Андижон” майдонида дуранг ўйнаш...Бу йилги мавсумда уларнинг майдонида анча-мунча жамоалар бунақанги натижага эришиши қийин. Бугунги дурангни ижобий десак, ўз уйимиздаги дурангни катта йўқотиш бўлди деб айта оламан.

- Про лигани икки босқичли қилиб иккига бўлинганлиги ҳақида сўрамоқчи эдим. Бу қай даражада ўзини оқлайди, деб ўйлайсиз?

- Ўйлайманки, бу ўйинларда қизиқарли, жанговар ўтиши томонидан ўзини оқлаяпти. Келганимдан сўнг натижаларга эътибор қаратсам, “Турон” кўпроқ очколарини бешталикдан пастдаги жамоалар билан ўйинларда қўлга киритган. Юқори бешталикдаги рақиблар билан учрашувларда кўп очколарни йўқотган. Бу бизнинг асосий муаммоимиз эди. Ўйлайманки, бу тўғри қарор. Ҳар бир учрашув қизиқарли ўтяпти. Масалан, “Хоразм” – “Турон” баҳсида “Хоразм” ғалаба қозоняпти. Ёки “Бухоро” – “Хоразм” баҳсида мезбонлар 1:0 ҳисобида ютяпти. Ҳар бир учрашув жанг бўляпти. Шу боис тўғри қарор деб ўйлайман.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 20:54, 24.10.2022.
Ўқилди: 2310 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.