"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле яқин орада "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.
Манкунианликлар бош мураббийи Эрик тен Хаг 25 ёшли франциялик футболчини португалиялик Криштиану Роналдунинг ўрнига идеал ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда. Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" Дембеленинг агенти билан музокараларни бошлаб юборган.
Олдинроқ томонлар ўртасида янги шартнома бўйича музокаралар якуний паллага киргани, аммо Дембеле қарорни кечиктирса ёки таклифни рад этса, "Барселона" уни трансферга қўйиши ҳақида хабар берилганди.
Ҳужумчи жорий мавсумда Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.