Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Черан: "Қолган учрашувларда ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритишга уринамиз"

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан "Локомотив"га қарши кечган (2:1) ўйиндан сўнг клуб матбуот хизматига интервью берди.

Драган, ғалаба билан табриклайман. Бу ўйинда ҳам гол урдингиз, тўпупарлик пойгасида натижангиз яна яхшиланди.

- Дерби ҳар доим дерби, доим муҳим ва қийин бўлади. Прессинг орқали ўйнашга ҳаракат қилдик ва бу натижа берди. Биринчи бўлимдаёқ икки гол уришга эришдик. Иккинчи бўлимда эса тўпни рақибга беришга қарор қилдик ва ўйин назоратини ушлаб қола олдик. Шу сабаб иккинчи бўлим бироз зерикарли бўлгандир, лекин футболда муҳими натижа ва биз унга эришдик.

Сўнгги ўйинларда жамоа анча ёрқин кўринмоқда, вазиятлардан фойдаланишда муаммолардан халос бўлгандек. Жамоада кайфият қандай?

- Жамоадаги муҳит яхши. Мураббий тизимига ва тактикасига мослашаяпмиз. Натижалар ҳам ёмон эмас назаримда. Жамоа бир тактикага кўникиши учун маълум вақт керак. Ушбу мавсумни яхши якунлаб, кейинги мавсумда натижаларимиз бундан яхшироқ, ўйинимиз эса бунданда ёрқинроқ бўлади деб умид қиламан.

Суперлигада уч мавсумдан буён энг яхшисиз. Бу йил ҳам шу анъанани давом этирасизми?

- Албатта, мен қолган учта ўйинда жамоага максимал тарзда ёрдам беришга ҳаракат қиламан ва биринчи мақсадим жамоа билан боғлиқ. Қолган учрашувларда ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритишга уринамиз. Тўпупарлар баҳсида бу йил ҳам ғолиб бўлишга ҳаракат қиламан ва бу натижани яна ҳам яхшилашга ваъда бераман.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 17:41, 25.10.2022.
Ўқилди: 1319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.