Сешанба куни Криштиану Роналду фирибгарлик иши бўйича прокуратура билан мулоқот қилишдан бош тортгани ҳақида оммавий ахборот воситаларига маълумот тарқалди.
La Stampa нашри маълумотларга аниқлик киритади. Маълум бўлишича, Роналду "Ювентус"даги маошини прокуратурага ошкор қилишдан бош тортган. Шубҳасиз, футболчи тергов билан ҳамкорлик қилмайди.
Криштиану Роналду 2018 йилдан 2021 йилгача "Ювентус"да ўйнаган. Бу вақт ичида португалиялик ҳужумчи туринликлар сафида 134 та расмий ўйин ўтказди. Уларда Роналду 101 та гол урган ва шерикларига 22 та голли узатма берган.
Криштиану Роналду ҳозирда "Манчестер Юнайтед"да ўйнайди.