Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Карим Бензема билан муносабатлари ҳақида гапирди.
“Карим менга ҳар куни кўп нарсани ўргатади. Мен у ўтган мавсумда бўлгани каби кўп гол уриши учун ҳамма нарсани қиламан. У менга кўп ёрдам берди ва мен унга майдонда ёрдам беришга ҳаракат қиламан.
Криштиану Роналду билан узоқ давом этган дуэлдан сўнг, унинг учун "Реал" юлдузи бўлиш жуда муҳим. Унга ёрдам бера олганимдан хурсандман” - деди Винисиус Goal порталига.
Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема яқинда "Олтин тўп"ни қабул қилиб олди. Франциялик ҳужумчи 2021/2022 йилги мавсумни ажойиб ўтказди. Бензема ҳозир ҳам юқори даражадаги ўйин намойиш этмоқда.