Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

ТФА "Локомотив" тасарруфига ўтди, ҳар икки томон ўртасида меморандум имзоланди

Баҳо:
+ | -

Ёш иқтидор эгаларини тарбиялаб, шу орқали ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшишни мақсад қилган Тошкент шаҳар футбол академияси (ТФА) "Локомотив" ПФК тасарруфига ўтди.

Бугун ТФА раҳбари Искандар Анаркулов клубимиз офисига ташриф буюриб, "Локомотив" ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов билан учрашди ва мазкур учрашув самараси ўлароқ ҳар икки томон ўртасида меморандум имзоланди.

"Бу нима дегани? Эндиликда Тошкент шаҳар футбол академиясидан етишиб чиқадиган ёшлар биринчи навбатда "Локомотив" кўригида бўлиб, энг иқтидорлилар "темирйўлчилар" сафига қабул қилинади. Бу орқали ёш футболчилар "Локомотив" футбол клубида фаолиятни давом эттириш имконига эга бўлишади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 04.12.2019 йилдаги ПФ-5887-сонли "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига кўра, футбол академияларнинг замонавий усулда иш олиб бориши ҳамда профессионал футбол клублари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши алоҳида белгилаб қўйилган.

Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳар футбол академиясининг "Локомотив" ПФК тасарруфига ўтганини ҳар икки томон учун фойдали танлов деса бўлади. Ўзбек футболида "Локомотив" клубининг ўз ўрни борлигини эътиборга олсак, жуда кўпчилик ёшлар айнан шу жамоа сафида тўп тепишни хоҳлайди. Томонлар ўртасида тузилган меморандум эса ёшларнинг кейинчалик катта клубда фаолият олиб боришига имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда "Локомотив" ПФКга қарашли "Локомотив" болалар ва ўсмирлар мактаби билан бир қаторда пойтахтимизнинг Чилонзор" туманида "Локомотив Kids", Сергели туманида "Локомотив Smart" филиаллари ҳам фаолият юритмоқда. Биргина "Локомотив" футбол мактабининг ўзида 600 нафарга яқин болалар ва ўсмирлар футбол сир-асрорларини ўрганмоқда.

"Локомотив" ПФК шунингдек, иқтидорларга бой Одил Аҳмедов футбол академияси билан ҳам ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган. Яна бир янгилик шуки, жорий йил якунига қадар Яшнобод туманида жойлашган ТАПОиЧ стадиони тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, "Локомотив" ПФКга топширилади ҳамда ушбу стадиондан мактабимиз тарбияланувчилари фойдаланади" - деди Акрамов.

Киритилди: 20:34, 27.10.2022.
Ўқилди: 1908 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.