Яқиндагина АПЛ қишки мавсумда фойдаланиладиган тўпларни намойиш этганди. Расмий тўп "Nike" томонидан тайёрланган бўлиб, уни яратишда 1992 йилги версиядан илҳомлангани айтилади. Футбол мухлислари турнирнинг янги атрибутини баҳолади. Ижтимоий тармоқларда тўпга нисбатан асосан ижобий реакциялар қолдирилган. Унда, жумладан, шундай дейилади:
- "Тўпнинг кўриниш ажойиб экан";
- "Жаҳон чемпионининг тўпидан минг маротаба яхшироқ";
- "Мен буни сотиб олмасам бўлмайди";
- "Мен кўрган тўпларнинг энг зўри шу экан".
Шанба куни, маҳаллий вақт билан тушда, АПЛнинг навбатдаги турига расман старт берилади. Илк баҳсда "Лестер Сити" ҳамда "Манчестер Сити" ўзаро кураш олиб боради ва ана шу ўйинда қишки тўпнинг илк намойиш бўлади.
Тўпни ишлаб чиқаришда қўлланилган ялтироқ техника - "High Vision Look" туфайли футболчилар ва мухлислар нисбатан паст ёруғликда ҳам тўпни яққол кўришлари мумкин бўлади. Тўп олдинги версияларига қараганда майсада яхши айланади. Ҳавода эса барқарорроқ тректорияда учади. "Nike" маҳсулотни "Conditions Control Tech."дан фойдаланган ҳолда тайёрлаган. Бу эса тўпга ўта нам ёки қуруқ ҳавода ўз ҳажмини тўла сақлаб қолишга ёрдам беради.
Янги тўпдан сиз "Фулхэм" - "Эвертон", "Ливерпуль" - "Лидс" ҳамда "Арсенал" - "Ноттингем" каби транслация қилинадиган ўйинларини томош қилиш орқали ҳам баҳра олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтиш керакки, Жаҳон чемпионатига қадар яна 3 та тур бўлиб ўтиши режаланган. Мундиалнинг финалидан 8 кун ўтиб, АПЛ қайтади ва боксинг дэйга старт берилади.
ИСМАТОВ Ж.