Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Роналду Португалиядаги энг қиммат кўчмас мулк эгасига айланди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалияда 18 миллион еврога вилла сотиб олди, деб хабар бермоқда The Sun.

Нуфузли ҳудудда жойлашган уй Португалия пойтахти Лиссабондан 40 дақиқалик масофада жойлашган. Майдони 2720 квадрат метр бўлган қаср уч қаватни эгаллайди. Роналду ер сотиб олиш ва вилла қуриш учун 18 миллион евро сарфлади. Бу ҳолат Криштианунинг янги уйини бутун Португалиядаги энг қиммат кўчмас мулкка айлантиради. Вилла 2023 йил бошида фойдаланишга тайёр бўлиши кутилмоқда.

Лиссабон яқинидаги бундай қиммат турар жойни сотиб олиш Роналду ўзи тарбияланувчиси бўлган маҳаллий "Спортинг"га кўчиб ўтишдан манфаатдор эканлигидан далолат бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг Премьер-лигада "Тоттенхем"га қарши учрашув (2:0) тугашига икки дақиқа қолганида захирадан майдонга тушишдан бош тортгани билан боғлиқ можародан сўнг, португалиялик қишки трансфер ойнасидаёқ "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши ҳақида миш-мишлар тарқала бошлаган эди.

Киритилди: 15:55, 29.10.2022.
Ўқилди: 3758 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик