Кириш Регистрация
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

"Ньюкасл" Тер Штегенга "оғзига сиққанча" маош таклиф қилди

Баҳо:
+-1 | -

"Ньюкасл" "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген учун 50 миллион евро тўлашга тайёр. "Қарғалар" немис футболчисига бўш чек таклиф қилишади, яъни у исталган маошни киритиши мумкин.

Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда. Манбага кўра, "Барселона" асосий дарвозабонни қўйиб юборишга тайёр эмас, аммо молиявий муаммоларни ҳал қилиш учун уни сотишга рози бўлиши мумкин.

Тер Штеген 2014 йилда "Барселона"га ўтган эди. Жорий мавсумда у 17та ўйинда 14та гол ўтказиб юборди ва 10 бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, ушбу 10 та “қуруқ” ўйиннинг барчаси Испания чемпионатига тўғри келди. Томонлар ўртасидаги келишув 2025 йилда якунига етади.

Киритилди: 18:34, 31.10.2022.
Ўқилди: 3723 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.