"Рейнжерс" Чемпионлар лигаси гуруҳида тўплар нисбати бўйича антирекорд ўрнатди.
Жованни ван Бронхорст бошчилигидаги Шотландия клуби “Наполи”, “Ливерпуль” ва “Аякс” билан гуруҳ ўйинларида 2 та гол урди ва 22 та гол ўтказиб юборди.
Шу тариқа, “Рейнжерс” 2011/12 йилги мавсумда гуруҳдаги барча ўйинларда умумий тўплар фарқи 3:22 бўлган ҳолда мағлуб бўлган Загреб “Динамо”сининг антирекордини янгилади.
Бунгача антирекорд 2002/03 йилги мавсумни 1:18 фарқ билан якунлаган “Спартак”га тегишли эди.
Эслатиб ўтамиз, "Виктория Пльзень" “Бавария”, “Интер” ва “Барселона” билан гуруҳда 5:24 фарқни қўлга киритиб, “Динамо” Загребнинг антирекордини такрорлади.