Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

"Барса" агар катта таклиф тушса, де Йонгни сотишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Френки де Йонг яқин орада "Барселона"ни тарк этиш ниятида эмас.

Ярим ҳимоячи ОАВда унинг келажаги доимо муҳокама қилинишини билади, лекин бу масалада қатъийлигича қолмоқда: у "Барселона"ни тарк этишни истамаяпти. Қишки трансфер ойнасида у ҳар қандай таклифни тинглашдан бош тортади, деб ёзади Diario Sport.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда "Барселона" молиявий муаммолар туфайли Френкини сотмоқчи эди. Каталония клуби "Манчестер Юнайтед" билан унинг трансферини тахминан 80 миллион еврога келишиб олди, бироқ ярим ҳимоячи трансферни қатъиян рад этгани учун келишув амалга ошмай қолди.

Мавсум бошида "МЮ" де Йонгни клубга ўтишга кўндирмоқчи бўлди, бироқ футболчи бу масалаларни Жаҳон чемпионати олдидан муҳокама қилмоқчи эмаслигини айтди. Шунингдек, у инглиз клуби вакилларига январ ойида жамоани ўзгартириш ниятида эмаслигини айтди.

Де Йонг "Барселона" билан 2026 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартномани ишлаб чиқмоқчи. У бу жамоа учун асосий футболчи бўла олишини билади ва "Барса" билан муваффақиятга эришмоқчи.

Френкининг "Барса"да қолиш истаги борлигига қарамай, клуб агар катта таклиф тушса, уни ёзда сотиш керак деб ҳисобламоқда.

Қайд этилишича, “Барселона” Лионель Месси ёки Бернарду Силвани қўлга киритиш учун катта сотувга муҳтож. Бу борада клуб де Йонгга этибор қаратиши мумкин.

25 ёшли марказий ярим ҳимоячи жорий мавсумда "Барса" сафида барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.

Мавсум бошида у тез-тез захирадан майдонга тушди, аммо сўнгги олти ўйиннинг бештасида асосий таркибда майдонга тушди. Кеча "Виктория" билан ўйинда (4:2) Френки майдонга тушмади.

Киритилди: 11:37, 02.11.2022.
Ўқилди: 3163 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик