"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос Испания чемпионатининг сўнгги турида "Жирона"га қарши ўйин натижаси ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, "Сантяго Бернабеу"даги ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ва учрашув якунида Кроос майдондан четлатилган эди.
"Мағлубиятдан кўра дуранг афзалроқ. Ғалаба қозониш учун етарлича имкониятлар яратдик, аммо бу содир бўлмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз турнир жадвалида биринчи ўриндамиз", - деди Кроос Чемпионлар лигаси доирасида "Сельтик" жамоасига қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Жирона" ўртасидаги дурангдан сўнг "Барселона" орадаги фарқни бир очкога қисқартирган эди.