Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

АПЛ. Сўнгги ўзгаришлар турнир жадвалининг эҳтимолий якуний кўринишига таъсир қилади

Баҳо:
+ | -

АПЛнинг сўнги турида кўп нарса ўзгарди. Хусусан, "Арсенал" мавсумнинг айни дамдаги натижасига кўра, ўз тарихидаги энг кўп очкони жамғарди. Лондон клуби бир дуранг, бир мағлубият ва 10 ғалаба билан, 12 турдан кейин фақат 5 очко йўқотган. Микель Артета шогирдлари чемпионликни ҳимоя қилаётган Гвардиола жамоасидан 2 очко олдинда бормоқда. Жаҳон чемпионатига қадар эса атиги икки тур қолган холос. Агарда "Арсенал" шу темпда давом эта олса, у ҳолда тарихидаги янги рекордга эришади. "the Sun" нашри бу ҳақида маълум қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, "Арсенал"нинг ўйинида ортиқ пасайиш юз бермаса, жамоа мавсум сўнгида 99 очко билан чемпионга айланиши мумкин. Шимолий Лондон жамоаси янги тарихда, 1992 йилдан бери энг кўп очкони 2003-2004 йилда қўлга киритган (90). Ўшанда "Арсенал" 38 турни мағлубиятсиз якунлаганди. Аммо, ўшанда Арсен Венгер шогирдлари 38 турнинг 12 тасида дуранг ўйнаган. Ҳозирги "Арсенал" эса бу рекордни бузиб ташлаб, 18 йиллик сабрга чек қўйиш имкониятига эга.

Махсус дастурий таъминотнинг маълумотларида қайд этилишича, "Манчестер Сити" бу мавсумни 92 очко билан, иккинчи ўринда тугатади. Учинчи поғонада "Тоттенхэм" бўлиши айтилган. "Шпорлар"да 76 очко мавжуд бўлади. "МЮ" (73) ва "Ньюкасл" (70) кучли бешликни якунлаб беради. Олтинчи ўринда 67 очко тўплаган "Челси" жойлашади. Кейинги поғонадаги клуб "Брайтон" бўлиши айтилган. "Чағалайлар" 57 очко тўплаши эҳтимоллар назариясига киритилган.

Ушбу эҳтимолий жадвалдаги "сюрприз" бу "Ливерпул"дир. Мерсисайдликлар мавсумни 51 очко билан, 9 ўринда тугатиши айтилган. Клопп жамоаси ҳозирга қадар 12 турда 4 та ғалабага эришди холос. Кучли ўнликни Лондоннинг яна бир жамоаси бўлмиш "Кристал Пэлас" якунлаб беради. Патрик Виейра бошчилигидаги футболчилар ҳам "Ливерпуль" каби 51 очко йиғиши тахмин қилинган.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 18:18, 02.11.2022.
Ўқилди: 2887 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.