"Аталанта" ярим ҳимоячиси Руслан Малиновский тез орада жамоани тарк этиши мумкин.
Il Giorno нашри хабарига кўра, ярим ҳимоячига Англия Премьер-лигасининг учта клуби қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ “Тоттенхэм” ва “Вест Хэм” клублари футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган бўлса, энди “Ноттингем Форест” Малиновски учун курашга қўшилди.
Манбанинг хабар беришича, “Аталанта” футболчининг кетишига қарши эмас. Клуб 15 миллион евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, transfermarkt портали 29 ёшли ярим ҳимоячининг нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда.