Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Бокс-2022. Бугунги кун аёлларимиз учун омадсиз бўлди

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича Осиё чемпионатининг бешинчи кунида эркаклар жамоамиздан фақат Ҳасанбой Дўсматов жанг олиб бориб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Афсуски, бугунги кун аёлларимиз учун омадсиз чиқди. Бугун рингга кўтарилган 4 нафар қизларимизнинг барчаси имкониятни бой бериб қўйишди.

-52 кг вазнли боксчимиз Феруза Казакова мўғулистонлик рақибасига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

-54 кг вазнли боксчимиз Нигина Ўктамова Осиё чемпионатидаги илк жангини таиландлик Житпонг Жутамасга қарши ўтказди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Амалдаги чемпион, -57 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Ситора Турдибекова чорак финал жангини ҳиндистонлик Притига қарши ўтказди ва мағлубиятга учради.

-70 кг вазн тоифасида Мавлуда Мавлонова чорак финалда таиландлик Маникон Баисонга қарши жанг ўтказди ва афсуски 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:04, 05.11.2022.
Ўқилди: 1645 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик