Ла Лиганинг 13-турида “Райо Вальекано” ўз майдонида “Реал”ни мағлуб этди (3:2).
5-дақиқада Санти Комесанья мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 37-да Лука Модрич пенальтини голга айлантирган бўлса, 41-да Эдер Милитао бурчакдан узатилган тўпни дарвозага киритди. 44-дақиқада ўйинда Альваро Гарсия ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда Даниэль Карвахалнинг қўл билан тўпи учун “Реал” дарвозасига пеналти белгиланди. Тибо Куртуа зарбани қайтарди, бироқ тўп тепилиш чоғида у дарвоза чизиғини муддатидан олдин тарк этганлиги сабабли 11 метрлик жарима зарбаси қайта тепилди. Оскар Трехо иккинчи уринишида пенальтини голга айлантирди.
Бу Карло Анчелотти жамоасининг Испания чемпионатининг жорий мавсумидаги илк мағлубияти бўлди.
Райо Вальекано – Реал Мадрид 3:2 (2:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 5 Комесанья, 1:1 – 37, пенальтидан Модрич, 1:2 – 41 Милитао, 2:2 – 44 Гарсия, 3:2 – 67, пенальтидан Трехо.
Райо Вальекано – Димитриевски, Балиу, Лежен, Катена, Фран Гарсия, Трехо (Унаи Лопес, 71), Гарсия (Сальви Санчес, 88), Паласон (Чаваррия, 88), Комесанья (Сисс, 79), Оскар Валентин, Камельо (Фалькао, 88).
Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 85), Алаба, Милитао, Менди (Начо, 85), Модрич (Мариано Диас, 79), Вальверде, Тчуамени (Камавинга, 69), Асенсио, Винисиус Жуниор, Родриго.
Огоҳлантиришлар: Катена (2), Винисиус Жуниор (11), Трехо (48), Модрич (60), Карвахаль (65), Родриго (70), Балиу (87), Чаваррия (90), Васкес (90).
Четлатиш: Ираола (61).