Микель Артета бошчилик қилаётган "Арсенал" Жаҳон чемпионати давомида махсус режаларни амалга оширади. Сўнгги маълумотларга қараганда, "тўпчилар" қишни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказади. Жамоа АПЛда сўнгги ўйинида "Вулверхэмптон"га қарши чиқади . Шундан кейин, жамоага ўн кун давомида дам олиш имкони тақдим этилади.
Клуб футболчиларининг бир қисми Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун йўл олади. Қолганлари билан Артета Дубайга учади. Ушбу саёҳатнинг бошланиши 4 декабрга мўлжалланган. Яқин Шарқнинг илиқ ҳавосида "Арсенал"ни "Милан" ҳамда "Лион" клубларига қарши ўртоқлик баҳслари кутиб турибди. Хусусан, 8 декабрь куни лондонликлар "Лилль" билан куч синашади. Орадан беш кун ўтиб эса, Италия чемпионлари билан ӯйнайди. Хабарда "Ливерпул"нинг ҳам Дубайда бўлиши айтилган. Аммо Клопп жамоаси "Арсенал" билан тўқнаш келмайди. Юқоридаги маълумотлар кейинги ҳафтада расман эълон қилиниши кутилмоқда.
"Арсенал" 14 декабрда Лондонга қайтади. Боксинг дэйдан аввал жамоани "Emirates" ўйингоҳида яна бир ўртоқлик баҳси кутиб турибди. Учинчи ўйин испан клубларидан бирига қарши ўтказилиши айтилган.
Ички чемпионатлар қайтганида, "Арсенал"нинг илк рақиби "Вест Хэм Юнайтед" бўлади. Гарчанд Артета шогирдларининг айримлари Қатардаги мундиалга кетса ҳам, кўпчилик жамоа базасида қолади. Улар ичида Киран Тирни, Олександр Зинченко, Габриэль, Седрик, Мартин Эдегор, Фабиу Виейра каби номлар мавжуд.
ИСМАТОВ Ж.