Кириш Регистрация

Лосано "Наполи"нинг "Эмполи" устидан қозонган ғалабасига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

"Наполи" ҳужумчиси Ирвинг Лосано Италия чемпионатининг 14-тури доирасидаги "Эмполи" устидан қозонилган ғалабадан (2:0) ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди. Бу учрашувда форвард пенальтини голга айлантирди.

"Мен бу пенальтини амалга оширишни хоҳлардим, ҳамма мени қўллаб-қувватлади. Мен буни амалга оширдим ва хурсанд бўлдим. "Наполи"нинг ҳар бир футболчиси бу ғалабага ҳисса қўшди, биз яхши иш қилдик. Биз кундан-кунга яхшиланиб борамиз”, - дея Лосано сўзларидан иқтибос келтиради DAZN.

“Наполи” 14 турдан кейин 38 очко билан А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

"Эмполи" 14 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Кейинги турда неаполликлар 12 ноябрь куни “Удинезе”га қарши баҳс олиб боришса, “Эмполи” бир кун аввал “Кремонезе” билан учрашади.

Киритилди: 05:12, 09.11.2022.
Ўқилди: 868 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик