Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сэр Алекс Фергюссон ўзининг асосий рақиби Лондоннинг "Челси" клуби ҳақида фикр билдирар экан, улар ўтган мавсум ЕЧЛ даги ғалабадан сўнг тўхтаб қолмасликларини таъкидлаб ўтди.
"Челси"нинг ЕЧЛ даги ғалабасидан сўнг клуб ҳўжайини Роман Абрамовичга яна ғалаба руҳи қайтди. Ишонч билан айтишим мумкинки, бу ғалаба энди уларга янада кўпроқ стимул беради.
"Мен жуда кўп маротаба Абрамович билан суҳбатлашганман. У бир жойда тўхтаб қолмайдиган инсон. Ўз клуби учун жуда ҳам қайғуради. Эндиликда "Челси" аввалгилардан ҳам кучлироқ ва ғалабага чанқоқ жамоага айланишига шубҳам йўқ.
"Жаноб Абрамович жамоага яна инвестиция олиб кираяпти. Янги ўйинчилар ҳарид қилинмоқда. Биз уларни рақиб сифатида ҳурмат қиламиз. Аммо майдонда кимнинг футболчилари кучли эканлигини вақт кўрсатади", дея Фергюссоннинг сўзларидан парча келтирмоқда Daily Mirror.