"Тоттенҳэм" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Лука Модричнинг "Реал"га ўтиши борасидаги вазиятларга тўхталиб ўтди.
"Ҳаммаси "Тоттенҳем"га боғлиқ эмас, балки, ўйинчини сотиб олишни истаган клубларга ҳам боғлиқ. Биз клуб президенти билан бу масалага очиқ ойдин ёндошдик, барча таклифларни кўриб чиқишимизни билдирдик, бундай ҳолат камдан кам рўй беради.
Биз унинг инсонийлик фазилатларига ҳеч қачон шубҳа қилмаганмиз, аммо клуб Луканинг ҳулқига муносиб жавоб бериши керак. Биз ўз принципимизда қолишимиз керак. Афсуски, унга жарима солишга тўғри келди.
Модрич - "Тоттенҳэм"га кўп нарса берган ўйинчи. Биз уни ҳурмат қилишимиз керак, аммо президентнинг фикрича, унинг машғулотлардан бош тортиши - нопрофессионалликдир.
Умид қиламизки, вазият икки ҳолатнинг бири билан тугайди: ё Модрични сотиб олмаоқчи бўлган клуб "Тоттенҳэм" шартларига кўнади, ё Лука бизнинг сафимизда қолади", - дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради AS.