Мадриднинг "Реал" клуби ёрдамчи мураббийи Айтор Каранка, кеча учинчи дивизион вакили "Овиедо" клубига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувидан кейин, клуб тарбияланувчилари ҳақида жуда илиқ фикрларни билдирди.
Эслатиб ўтиш даркор, "Реал" ушбу ўртоқлик учрашувида 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
"Овиедо" жамоасига қарши ўтказилган учрашув биз учун мавсумга тайёргарлик босқичининг бир қисми бўлди. Учрашувнинг қандай ҳисобда тугаганини аҳамияти йўқ. Бизни қувонтирган нарса шу бўлдики, бу учрашувда "Реал" кантерасида таҳсил олган ва олаётган бир неча футболчиларни синаб кўрдик. Бу синов муваффақиятли бўлди дейиш мумкин. Улар кечаги учраашувда эжуда яхши ҳаракат қилишди", дейди Моуриньонинг ёрдамчиси.
"Умуман олганда, "Реал" доимо тўз тарбияланувчиларига ишониб келган. Биз ҳар мавсум олдидан уларни синовдан ўтказамиз. Кантера футболчилари доим асосий таркибга қўшилиб кетиш учун тайёрлар", дея Каранканинг сўзларидан парча келтирмоқда клуб расмий сайти.













