Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Пике фаолиятини якунлаганининг 4 сабаби маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Барча муҳим қарорлар ўз вақтида қабул қилиниши керак. Жерар Пике фаолиятини мавсумнинг биринчи ярмида якунлаши керак деган қарорга келди. Бир томондан, 35 ёшли марказий ҳимоячининг қарори кутилмаган бўлди, гарчи у нафақага чиқиш учун мос ёшда бўлса ҳам. Бир вақтнинг ўзида бир нечта омиллар испанияликнинг бутсасини михга илиш қарорига олиб келди.

Ўйин вақтининг озлиги

“Албатта, ёшим улғайяпти ва аввалгидек муҳим эмаслигимни кўрганимда, кетаман. Фаолиятимни "Барса"да якунлайман. Бу аниқ. Мен захира футболчиси сифатидаги фаолиятим тугашини қабул қила олмайман. Йўқ, бу мен учун эмас".

Бу Пикенинг 2021 йил октябр ойидаги сўзлари. 13 ой ўтгач, у нафақага чиқди. Жерар иккала ваъдасини ҳам бажарди: у бошқа клубга ўтмади ва мураббий унга ишонишмайотганини кўрган заҳоти кетди. Бу мавсумда у "Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес учун Роналд Арауxо, Эрик Гарсия, Жюл Кунде ва Андреас Кристенсендан кейин фақат бешинчи вариант бўлди.

Хави Пикенинг фаолиятини якунлашига катта ҳисса қўшганини тан олди. Жерар кам ўйнади ва кўпинча ҳатто ўз мухлислари томонидан ҳам танқид қилинди. Испаниялик футболчи вазият ёмонлашиб бораётганини кўрди ва унинг кетиши, эҳтимол, шу шароитда энг яхши қарор бўлишини тушунди. Ҳар бир юқори даражадаги футболчи ротация ўйинчиси ролини қабул қилмайди.

“Барселона”нинг молиявий ҳолати

Миш-мишларга кўра, Пике ундан қутулмоқчи бўлган Каталония клуби раҳбарияти аъзолари билан яхши муносабатда бўлмаган. Қолаверса, ОАВда испанияликга босим кучайган.

Барча қийинчиликларга қарамай, Пике "Барселона"га катта ёрдам берди. Ҳеч кимга сир эмаски, каталонияликлар ўтган ёзда таркибни жиддий равишда кучайтира олган бўлса-да, оғир молиявий аҳволда қолмоқда. Жерар аввалроқ маошни камайтиришга рози бўлиб, "Барселона"га ёрдам берган эди, аммо бу сафар у клубга катта хайрихоҳлик қилди.

Пике Лионел Месси кетганидан кейин жамоада энг кўп маош оладиган футболчи бўлди. Футболчининг ўзи 2024 йилнинг июньигача ҳисобланган шартномани бекор қилишга қарор қилгани учун клуб унга қолган маоши каби товон тўламайди. Испан нашрларининг ёзишича, Жерарнинг фаолиятини якунлаш қарори “Барселона”га 40 миллион еврони тежашга ёрдам берган.

Оилавий муаммолари

Ёзда Пике ва Шакира 12 йиллик никоҳдан сўнг ажрашгани маълум бўлди. Ушбу қарорнинг ташаббускори хонанда эди. ОАВ хабарларига кўра, эр-хотиннинг ажралишига сабаб футболчининг хиёнати бўлган. Пике ва Шакира муносабатларни қонунийлаштирмаган, шунинг учун ажрашиш жараёни бўлмайди.

Эр-хотиннинг икки фарзанди бор, улар ҳозирда кўпроқ онаси билан яшайди. Ҳар қандай вақтда болаларни кўра олмаслик Жерарга яхши таъсир қилмаган бўлиши мумкин. Пике ва Шакира оилавий муаммоларни оммага ошкор қилмасликка ҳаракат қилишди, лекин улар болалар туфайли судга мурожаат қилишлари мумкинлиги маълум бўлди. Миш-мишларга кўра, қўшиқчи АҚШга жўнаб кетмоқчи ва васийликни олгач ўғилларини ўзи билан олиб кетмоқчи.

Испаниялик футболчининг фикрича, болалар у билан Барселонада яхшироқ яшашади. Томонлар ҳалигача келишувга эриша олишмади.

Бизнес

Пикени катта футболни тарк этишига яна бир сабаб бор - бу катта бизнес. Жерарнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши узоқ вақтдан бери маълум. Бири иккинчисига халақит бермади, Испания янги спорт қонунини қабул қилмагунча, унга кўра, спортчи ўзи вакиллик қиладиган спорт федерациялари билан тижорий алоқада бўлиши тақиқланади.

Пике Испания футбол федерацияси (RFEF) президенти Луис Рубиалес билан яхши таниш. Бундан ташқари, улар бизнес алоқалари билан боғлиқ. Испания матбуоти Пике ўзининг Космос компанияси орқали Рубиалесга Саудия Арабистонида Испания Суперкубоги ўйинларини ўтказиш учун олти йиллик шартнома имзолашда ёрдам берганини билиб олди. Бунинг учун RFEF ҳар бир ўтказилган турнир учун 40 миллион евро, Космос эса 4 миллион евро олиши керак.

Пике фаолиаяти давоми ҳамма совринларни қўлга киритди: чемпионлик, Испания кубоги ва суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Бундан ташқари, Жерар Испания билан Европа чемпионати ва жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди. Испанияда эртами-кечми Пикенинг "Барселона" президенти бўлишига ишонишади ва Жерарнинг ўзи бироз вақтдан кейин Каталония клубига қайтишини айтди. “Кўк-анорранглилар” тарбияланувчиси туғилган клуби билан хайрлашмади. Унинг ўзи бу ҳолатни фақат вақтинчалик ажралиш, дея атади.

Киритилди: 14:57, 12.11.2022.
Ўқилди: 7152 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.