Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

АПЛда мавсумнинг биринчи ярмидаги энг яхши футболчилар рўйхати

Баҳо:
+ | -

Биз бугун 2022-2023 йилги мавсумнинг ярмига етиб келдик. Ҳеч ким бундан уч ой илгари "Ньюкасл" учинчи ўринда бўлади, "Арсенал" эса "Манчестер Сити"ни ортда қолдириб, етакчилик қилади деб ўйламаган эди. Аммо аслият шундай. Қуйида мавсумнинг ҳозирги нуқтасига қадар энг яхши деб топилган футболчилар номлари келтириб ўтилади.

10. Родри

Пеп Гвардиола каби талабчан мураббийнинг қурган жамоасида ярим ҳимоячи бўлишни ҳамма футболчи ҳам эплай олмайди. Аммо Родри "шаҳарликлар"нинг таянч ярим ҳимоясида муваффақият қозона олди. Айни дамда испаниялик асосий фигуралардан бирига айланган. У рақиб ҳужумини бузиш борасида тенгсиз даражага чиқди.

9. Жеймс Меддисон

Меддисон болалигидан орзу қилган нарсаси, Жаҳон чемпионатига боришга эришмоқда. Шунча вариант туриб, Меддисон олиниши, кўп нарсани англатади, албатта. Гарчанд унинг жамоаси, "Лестер" мавсумни ўта ёмом даражада бошлаган бўлса ҳам, Жеймс "тулкилар"нинг энг асосий фигурасига айланиб улгурди. У синмади ва клубни торта бошлади. Бунинг натижаси ўлароқ, ҳозирда терма жамоага жалб этилди ва бу ҳақли жараён.

8. Бруну Гимарайнш

"Ньюкасл" мухлисларининг ёқимтойига айланиб улгурган бразилиялик футболчи, ҳақиқатдан ҳам бу мавсумни ёндирмоқда. Январь ойида жамоага келган Бруну, дастлаб ҳаммада "Ньюкасл" учун даражаси баланддек кўринганди. Амалда ҳам шундай бўлган. Аммо у "қарғалар"ни ўз даражасига кўтара олди. Бунинг натижасини, бугун унинг жамоаси АПЛнинг 3 поғонасидан жой олганида ҳам кўришимиз мумкин.

7. Киран Триппьер

Саутгейтнинг қанот ҳимояси борасидаги танловига ҳеч кимнинг эътирози йўқ. Бўлиши ҳам мумкин эмас. Негаки, Триппьер ўзини катта майдонларда исботлай олган футболчи. 32 ёшли ҳимоячи катта тажрибага эга ва бу, унинг "Ньюкасл" сафидаги ҳаракатларида ҳам яққол ўз ифодасини топмоқда.

6. Мартин Эдегор

Биз Эдегорни зўр жамоа сардори деб атамаган бўлардик. Аммо унинг ижодкорлиги ҳаммасини ёпиб кетади. "Арсенал"нинг ҳужумлари яралишида катта ўрин тутаётган шахс бу Эдегордир. У Артета нима хоҳлаётганини билади ва буни майдонда рўёбга чиқаради. Бу мавсумда Мартиннинг жамоадаги ўрни муҳимлашди ва мустаҳкамланди.

5. Харри Кейн

Ҳеч қачон Кейн мавсумни бу сафаргидек бошламаган. Инглиз ҳужумчисининг ҳисобида ҳозиргача 12 та гол бор ва бу голлар 15 та баҳсда киритилган. Шунга қарамай, у етакчи эмас. Голлар борасида Холанд ундан устунроқ. Табиийки, бу нарса Кейннинг рўйхатнинг 5 ўринига тушириб қўйди.

4. Мигель Алмирон

Алмирон "Ньюкасл"нинг етакчиси эмас. Бу аниқ. Аммо парагвайлик ҳужумчининг қобилияти, шубҳасиз юқори даражада. Буни рўёбга чиқаришда эса тўғри мураббийликнинг ўрни беқиёсдир. Бу мавсумда Алмирон бир нечта гўзал голларга муаллифлик қилди. Бунинг натижаси ўлароқ, у октябрнинг энг яхши ўйинчиси ва гол муаллифи деб топилди.

3. Вильям Салиба

Салибада ҳимоячиларга хос бўлган ҳамма нарса бор. У йирик гавда тузилишига эга, кучли, тезкор ва ақлли. Шу сабаб уни Виржил ван Дейкка қиёслаш мумкин. Ҳа, у ёш. Шу сабабли баъзида аҳмоқона хатоларга йўл қўяди. Аммо буни тўғирлаш мумкин. Ҳаммаси вақт масаласидир.

2. Кевин Де Брюйне

Шубҳасиз, исталган мухлис АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи ким дейишса, ҳеч иккиланмасдан Кевин деб жавоб беради. Де Брюйненинг ютуғи шундаки, у ўз даражасини барқарор равишда ушлаб тура олади. Унинг ҳар икки оёқда, майдоннинг исталган жойидан гол ура олиши эса, футболчининг қийматини янада оширади. Бу мавсум ҳам "шаҳарликлар"нинг юришлари усиз кечмаяпти.

1. Эрлинг Холанд

У гол уришни яхши кўради. Ғалаба қозонишни ҳам. "Манчестер Сити"да эса Холанд ўша истакларини амалга оширмоқда. Нима ҳам дердик, бу йўлда унга омад тилаб қоламиз. Ҳархолда, 14 та турда 18 та гол уриш ақлга сиғмайдиган натижа. Бу ҳали ҳаммаси эмаслиги аниқ. АПЛ норвегияликка ўхшаш индивидни тарихда кўрмаган эди...

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 23:23, 15.11.2022.
Ўқилди: 2297 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.