Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Бу ЖЧ Жиру учун сўнггиси бўлади

Баҳо:
+ | -

“Милан” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Футболчи бўлажак жаҳон чемпионати унинг учун охиргиси бўлишини тан олди.

“Бу, албатта, охирги марта! Демак, турнирдан барча мумкин бўлган ҳис-туйғуларни ва завқни олишингиз керак. Мен ҳар дақиқадан завқ олишни хоҳлайман! Ва, албатта, жамоага чемпионликни ҳимоя қилишга ёрдам бермоқчиман. Турнир муҳимлигини ҳамма тушунади", - дея 36 ёшли ҳужумчининг сўзларидан иқтибос келтиради pianetamilan.it.

Футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионатининг амалдаги соҳиби Франция терма жамоаси ҳисобланади.

Французлар гуруҳ босқичида Австралия, Дания ва Тунис терма жамоалари билан тўқнаш келишади.

Киритилди: 20:24, 17.11.2022.
Ўқилди: 1323 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7789]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4458]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3429]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3398]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3006]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2469]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1758]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1682]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1669]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1627]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик