"Милан" ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович яқин орада майдонга қайтишга умид қилмоқда.
"Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман ва тезроқ майдонга қайтишни истайман. Яқин кунларда қайтаман деб умид қиламан", - дея Златан сўзларидан иқтибос келтирган Milannews.
Эслатиб ўтамиз, 41 ёшли форвард ва "россонерилар" ўртасидаги келишув 2023 йилнинг ёзида якунига етади. У жароҳати сабаб бу мавсум ўйинларда иштирок этмади.