Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ўзбек футболининг 2022 йилдаги энг яхшилари тақдирланди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 26 ноябрь куни Zo'r TV Renaissance Hall мезбонлик қилган ўзбек футболининг 2022 йилдаги энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди:


“Ўзбек футболи нуронийси”

Ўзбек футболи тарихидаги энг ёрқин юлдузлардан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, Шуҳрат медали соҳиби — Биродар Абдураимов “Ўзбек футболи нуронийси” соврини билан тақдирланди.

“Фидойилик рамзи”

Қарийб 35 йилдан буён қўқонлик футбол мухлислари, Қўқонга ташриф буюраётган футбол жамоалари учун хизмат қилаётган инсон, 70 ёшли Анвар Охунов “Фидойилик рамзи” соврини билан тақдирланади.

“Йил ҳаками”

Вадим Агишев ва Розиябону Юсупова “Йил ҳаками” совринини қўлга киритдилар.

“Fair Play”

“Хоразм” футбол клуби 2022 йилнинг “Fair Play” совринига муносиб деб топилди.

“Энг яхши ёшлар мураббийи”

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов “Энг яхши ёшлар мураббийи” совринига муносиб деб топилди.

Нишонов Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи сифатида жорий йилнинг август ойида Японияда ўтказилган “CBC Cup” турнирида иштирок этди. Мусобақа давомида “Шизуока”, Япония ва Уругвай ёшлар терма жамоаларидан устон келиб, якунда чемпионга айланди. Бундан ташқари, унинг жамоаси сентябр ойида Мальдив, Мьянма, Саудия ва Хитой ёшлар жамоасини мағлуб этиб, U-20 Осиё кубоги саралаш босқичини гуруҳ пешқадами сифатида якунлади.

“Ёш Юлдуз”

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги кумуш медали соҳиби, шунингдек, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси етакчиси Аббосбек Файзуллаев “Ёш Юлдуз” совринини қўлга киритди.

Файзуллаев жорий мавсум Суперлиганинг 21 та ўйинида майдонга тушди, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

“Энг яхши футзал мураббийи”

Жорий йил Кувайтда ўтказилган Осиё кубогининг бронза медали соҳиби, шуниндек, “Жиззах Кентекс” билан биргаликда мамлакат чемпионлиги ҳамда кубоги ғолиби — Баҳодир Аҳмедов “Энг яхши футзал мураббийи” совринини қўлга киритди.

“Энг яхши футзалчи”

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ҳамда “БМБ” клуби етакчиси Ҳусниддин Нишонов “Энг яхши футзалчи” совринини қўлга киритди.

Нишонов якунланган мавсумда футзал бўйича Осиё кубогида бронза медалини қўлга киритди, шуниндек, “Жиззах Кентекс” сафида мамлакат чемпионлиги ҳамда кубоги ғолибига айланди.

“Аёллар Олий лигаси мураббийи”

“Севинч” клуби бош мураббийи Владислав Хан “Аёллар Олий лигаси мураббийи” совринини қўлга киритди.

“Аёллар Олий лигаси йил футболчиси”

“Севинч” клуби вакиласи Мафтуна Шойимова “Аёллар Олий лигаси йил футболчиси” совринини қўлга киритди.

“Аёллар Олий лигаси тўпурари”

“Сўғдиёна-W” клуби етакчиси Диёра Хабибуллаева 37 та гол билан жорий мавсумнинг “Аёллар Олий лигаси тўпурари”га айланди.

“Про Лига мураббийи”

“Андижон” клуби билан жорий мавсумда Про Лига ғолиблигини қўлга киритган Виктор Кумиков “Про Лига мураббийи” совринига муносиб деб топилди.

“Про Лига футболчиси”

“Бухоро” клуби аʻзоси, жорий мавсумда 23 та гол билан Про Лига тўпурарига айланган Рўзимбой Аҳмедов “Про Лига футболчиси” совринини қўлга киритди.

“Суперлига тўпурари”

Жорий мавсумда 20 та гол жамоасининг чемпионатда ғолиб бўлишига катта ҳисса қўшган футболчи — Драган Черан “Суперлига тўпурари” совринини қўлга киритди.

“Суперлига мураббийи”

“Насаф” клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев “Суперлига мураббийи” совринини қўлга киритди.

“Суперлига футболчиси”

“Пахтакор” клуби етакчиси, Ўзбекистон Суперлигаси ғолиби ва чемпионат тўпурари Драган Черан “Суперлига футболчиси” совринини қўлга киритди.

“Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи”

“Сўғдиёна-W” клуби бош мураббийи Шерали Бобоқулов “Аёлларнинг энг яхши мураббийи” совринини қўлга киритди.

“Энг яхши аёл футболчи”

“Севинч” клуби аъзоси Маҳлиё Сарикова “Энг яхши аёл футболчи” совринини қўлга киритди.

“Йилнинг энг яхши мураббийи”

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва “Олимпик” клуби бош мураббийи Тимур Кападзе “Йилнинг энг яхши мураббийи” совринини қўлга киритди.

“Йилнинг энг яхши футболчиси”

“Навбаҳор” клуби етакчиси Жамшид Искандеров “Йилнинг энг яхши футболчиси” совринини қўлга киритди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:16, 26.11.2022.
Ўқилди: 3079 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.